-
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Siyosat. Siyosiy fanlar
-
Madaniyat. Madaniyatshunoslik
-
Mamlakatlar va hududlarni kompleks o‘rganish
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Материалы республиканской научно-практической конференции: Актуальные проблемы русской филологии и методики обучения языку и литературе
В сборнике представлены материалы докладов на Республиканской научно-практической конференции «Актуальные проблемы русской филологии и методики обучения языку и литературе», посвященных различным аспектам русской филологии, методики преподавания русского языка и литературы, проблемам общего и типологического языкознания, поиска эффективных приемов и способов обучения. Сборник рассчитан на ученых, аспирантов, преподавателей и всех интересующихся данными проблемами.
-
Замонавий тилшунослик, адабиётшунослик ва хорижий тилларни ўқитишнинг долзарб муаммолари
Мазкур тўплам Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги биринчи инглиз филологияси факультети магистратура бўлими фаолиятининг 10 йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман материалларини ўз ичига олади. Унда замонавий тилшунослик, адабиётшунослик ва хорижий тилларни ўқитиш соҳасидаги долзарб муаммолар, илмий тадқиқотлар ва педагогик технологиялар таҳлили ёритилган.
-
Ўзбекистонда политология
Мазкур тўпламда 2001 йил 18 октябрда Тошкент шаҳрида ўтказилган «Ўзбекистонда политология» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг материаллари жамланган. Унда Ўзбекистонда политология фанининг шаклланиши, ривожланиши, соҳадаги ютуқлар ва муаммолар, кадрлар тайёрлаш тизими ҳамда ушбу фаннинг жамият ҳаётидаги аҳамияти каби долзарб масалалар таҳлил қилинган. Тўплам сиёсатшунос олимлар, мутахассислар, педагоглар ва сиёсий фанлар билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистонда парламент институтининг ривожи ва истиқболлари: сиёсий, ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатлари
Ушбу тўплам ҳозирги замон сиёсий жараёнларида кечаётган оламшумул ўзгаришлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси сиёсий тизимида парламентнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ серқирра фаолиятнинг сиёсий, ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатларига бағишланган. Тўпламда Ўзбекистон парламентининг ривожланиш босқичлари, парламент назорати, сайлов тизими ва демократик ислоҳотларнинг истиқболлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган.
-
Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри. Том 3
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан тайёрланган бўлиб, хорижий кутубхона ва илмий муассасаларда сақланаётган, ўзбек халқининг бой маданий меросига оид 1139 та нодир қўлёзма асарларнинг илмий тавсифини ўз ичига олади. Реестрда Имом ат-Термизий, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Абу Райҳон Беруний каби буюк алломаларимиз қаламига мансуб асарлар ва уларнинг хориждаги нусхалари ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Мазкур нашр илмий изланишлар олиб бораётган олимлар, тадқиқотчилар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган бўлиб, маданий меросимизни асраб-авайлаш ва тарғиб қилишда муҳим аҳамиятга эга.
-
Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри. Том 2
«Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри»нинг 2-жилди Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг илмий лойиҳаси доирасида тайёрланган бўлиб, унда хорижий кутубхоналар ва илмий муассасаларда сақланаётган Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид 1019 та қўлёзма манбаларнинг илмий тавсифи келтирилган. Реестрдан Австрия, Буюк Британия, Германия, Италия, Россия, Туркия ва Эрон мамлакатларида сақланаётган Имом Бухорий, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Замахшарий, Абу Лайс ас-Самарқандий, Алишер Навоий каби алломаларнинг нодир қўлёзма асарлари ўрин олган бўлиб, улар халқимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини очиб беришга хизмат қилади.
-
Узбекистон Республикасида ёшлар сиёсатини амалга оширишнинг долзарб масалалари
Мазкур тўплам Ўзбекистон Республикасида ёшлар сиёсатини амалга оширишнинг долзарб масалаларига бағишланган республика илмий-амалий анжумани материалларини ўз ичига олади. Унда ёшларни замонавий билим ва тажрибага эга, мустақил фикрлайдиган, маънавий етук комил инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга доир илмий қарашлар ва амалий таклифлар баён этилган.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўрганиш ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга бағишланган илмий-оммабоп қўлланма
Ушбу илмий-оммабоп қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномаси моҳиятини очиб беришга қаратилган. Қўлланмада мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеалар, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган долзарб ғоялар ва амалий таклифлар таҳлил қилинган. Асосий эътибор ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, демократик жараёнларни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган стратегик вазифаларга қаратилган. Мазкур нашр профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, талабалар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган бўлиб, Мурожаатнома мазмунини чуқур англаш ва ундаги устувор йўналишларни тарғиб қилишда муҳим методик манба сифатида хизмат қилади.
-
Республикада инновацион иқтисодиётини шакллантиришда таълим турлари ўртасидаги интеграцияни модернизациялаш ва самарадорликка эришиш
Ушбу илмий-услубий қўлланмада Ўзбекистон иқтисодиётидаги жадал ривожланишларга монад равишда меҳнат бозори ва миллий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мутахассисларни касбий тайёргарлигини таъминлаш, замонавий билим кўникмаларига эга бўлган рақобатбардош малакали кадрлар тайёрлашда мослашувчанликни ошириш, таълим йўналишларининг замонавий йўлларини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш, олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида интеграцияни ривожлантириш асосида тайёрланаётган кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш имкониятини яратиш ва таълим тизимида самарадорликни ошириш масалалари ёритилади.
-
Ўзбекистон Республикаси ва жаҳон ҳамжамияти
Ушбу тўплам муаллиф томонидан 2016-2024 йиллар давомида Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати, минтақавий ва халқаро жараёнлардаги иштироки, мамлакатнинг ташқи сиёсий йўналишлари ҳамда халқаро муносабатларнинг долзарб масалаларини қамраб олган илмий-оммабоп мақолалардан иборат. Китобда Ўзбекистоннинг замонавий ташқи сиёсати, минтақавий хавфсизлик, стратегик шериклик ва халқаро майдондаги муваффақиятли дипломатик қадамлари таҳлилий ёндашув асосида ёритилган бўлиб, ташқи сиёсат масалаларига қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси ва тадқиқотчилар учун мўлжалланган.
-
Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида: тарихий хотира ва ёшлар дунёқараши
Мазкур тўпламда Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш жараёни, тарихий хотиранинг шаклланиши ва ёшлар дунёқарашига таъсири масалалари илмий-амалий анжуман материаллари асосида ёритилган. Китобда И.А.Каримовнинг тарихий хизматлари, сиёсий иродаси ва мамлакат тараққиётидаги ўрни, шунингдек, ўша даврдаги ижтимоий-сиёсий вазият таҳлил қилинган. Тўплам тарихий ҳақиқатни англаш, ёш авлодда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш ва сиёсий онгни юксалтиришга қаратилган илмий мақолаларни ўз ичига олади.
-
Узбекистон маданияти намояндалари (Муъжаз ижодий чизгилар)
Ушбу китобда узбек театри, кино, мусика, кушикчилик, ракс, тасвирий санъат, меъморчилик сохасида баракали ижод килган, XX асрда Узбекистон маданиятининг равнакига катта хисса кушган машхур маданият ва санъат арбоблари хакида киска ва аник маълумотлар берилган. Китоб кенг укувчилар оммасига мулжалланган.
-
Ўзбек шарқшунослиги: бугуни ва эртаси
Ушбу тўпламда Тошкент Давлат Шарқшунослик институти профессор-ўқитувчилари олиб бораётган илмий ишларига доир мақолалар жамланди. Тўплам илмий соҳадаги тадқиқотлар, шарқшунослик, филология, тарих, тилшунослик ва маданиятшунослик масалаларига бағишланган бўлиб, ёш олимлар ва талабалар учун мўлжалланган.
-
Ўзбек адабиётшунослигининг долзарб масалалари
Ушбу тўпламга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Давлат мукофоти соҳиби Наим Фотиҳевич Каримовнинг 90 йиллик юбилейига бағишлаб ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуман материаллари киритилган. Тўплам икки бўлимдан иборат бўлиб, унда Наим Каримовнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳамда ўзбек адабиётшунослигидаги долзарб муаммолар ва турли мавзулар тадқиқига бағишланган мақолалар жамланган.
-
Ёшларни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш - ватан тинчлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашнинг муҳим омили
Мазкур тўплам ёшларни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва тафаккурини шакллантириш ҳамда Ватан тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда ёшларнинг ўрни ва ролига бағишланган республика илмий-амалий анжумани материалларини ўз ичига олади. Нашрда ёшлар тарбиясининг долзарб муаммолари, илғор педагогик технологиялар, миллий урф-одат ва анъаналарнинг ёш авлод камолотидаги аҳамияти каби масалалар таҳлил қилинади.
-
Ёшлар ва ижтимоий тараққиёт
Мазкур тўплам 2008 йил «Ёшлар йили» Давлат дастурини амалга ошириш натижаларига бағишланган илмий-амалий конференция материалларини ўз ичига олади. Тўпламда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар, аспирантлар, магистрлар ва талабаларнинг илмий мақолалари жамланган бўлиб, улар мамлакатни демократлаштириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтисодий ва маданий тараққиёт масалаларига бағишланган.