-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
-
-
Mamlakatlar va hududlarni kompleks o‘rganish
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Menejment, tashkilot va boshqaruv
-
Ўзбекистон журналистикаси тарихи
Мазкур дарслик ўзбек журналистикасининг 1870-1917 йиллар ноябригача бўлган даврини қамраб олиб, матбуотнинг тарихий ривожланиш босқичлари, ижтимоий-сиёсий шароитлари ва матбуот нашрларининг шаклланишини илмий таҳлил қилади. Китобда Туркистон ўлкасида матбуотнинг пайдо бўлиши, унинг мафкуравий таъсирлар остидаги фаолияти ҳамда ўша давр ижтимоий-сиёсий жараёнлари билан ўзаро боғлиқлиги ёритилган.
-
Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи
Ушбу дарсликда энг қадимги даврлардан бугунги кунга қадар Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи билан боғлиқ бўлган масалалар – илк давлатчилик ва бошқарувнинг пайдо бўлиш омиллари ва сабаблари, илк давлатлар шакллари ва бошқаруви, илк давлатчилик назариялари, илк шаҳар маданияти, антик ва ўрта асрлар давлатчилик анъаналари, мансаблар ва унвонлар, ер эгалиги ҳамда солиқ сиёсати, маданий ҳаёт каби масалалар ёритилган.
-
Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи
Мазкур дарслик қадимги даврлардан энг янги тарих давригача Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тарихини ўрганишга бағишланиб, унда ўқув курсининг дастурига мувофиқ ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ўзига хос хусусиятлари, қадимги даврдаги ҳуқуқнинг юридик манбалари, уларнинг асосий белгилари, Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби, унинг йирик вакиллари мерос қолдирган асосий асарларнинг ҳуқуқий мазмуни очиб берилган. Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатган давлатларнинг ташкил топиши, ижтимоий-сиёсий тузумининг ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқи, классик тарихчилар асарларига суянган ҳолда тарихий-ҳуқуқий жиҳатдан ёритилган.
-
Узбекистон ва узбеклар
Ушбу дарслик олий укув юртлари талабаларига мулжалланган булиб, инглиз тилини урганувчиларга жонажон Ватан — Узбекистон тарихи, географияси, тили ва ахолиси, сиёсати, кадимий ва навкирон шахарлари: Самарканд, Бухоро, Хива, Тошкент ва бошкалар хакида маълумот беради, талабаларнинг миллий-маданий дунёкарашини бойитади хамда инглиз тилини янада мукаммалрок урганишда мухим омил булиб хизмат килади. Дарслик етти булимдан иборат булиб, хар бир булимда инглиз тилида сузлашув нуткини ривожлантириш, мустахкамлаш буйича машклар берилган.
-
Узбек шевашунослиги
Ушбу дарсликда шевашунослик фани ва илмий ёзув, ўзбек шеваларининг таснифи, фонетикаси, лексикаси ҳамда грамматикаси каби муҳим масалалар баён этилади. Материаллар зарур ҳолларда тил тарихи, ўзбек адабий тили ва қисман туркий тиллар материаллари билан ҳам чоғиштирган ҳолда изоҳлаб берилади. Дарслик республика педагогика институтларининг ўзбек тили ва адабиёти, дорилфунунларнинг филология факультетлари талабаларига мўлжалланган.
-
Узбек тили ва адабиёти
Ушбу дарслик олий укув юртларининг дарслар узбек тилида олиб бориладиган нофилологик гурух талабалари учун мулжалланган булиб, унда узбек тилининг Давлат тили сифатидаги урни, тарихий шаклланиш жараёни, хозирги узбек адабий тили меъёрлари, имло коидалари ва расмий иш хужжатларини юритиш асослари ёритилган. Шунингдек, дарсликнинг адабиёт кисмида мумтоз узбек адабиёти намуналари, Алишер Навоий ижоди ва ундан кейинги давр адабиёти тахлил этилиб, талабаларда инсонпарварлик, маънавий-ахлокий фазилатларни шакллантириш максад килинган.
-
Узбек тили амалиёти
Ушбу дарслик нофилологик олий ўқув юртларининг рус гуруҳлари I—II курс талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ўзбек тилини амалий жиҳатдан ўрганишга, оғзаки нутқни ривожлантиришга ҳамда техник атамалар ва ўзбек тили грамматикасини ўзлаштиришга қаратилган. Дарсликда техник йўналишдаги матнлар, машқлар ва савол-жавоблар орқали талабаларнинг мулоқот кўникмаларини шакллантириш мақсад қилинган.
-
Ўзбек диалектологияси
Ушбу дарсликда ўзбек тилининг кўп шевалилиги, ўзбек лаҳжаларининг таснифи тарихи, лингвистик географияси ва диалектологиянинг халқ ҳамда тил тарихи билан узвий алоқаси ёритилган. Китобда қорлуқ, қипчоқ ва ўғуз лаҳжаларининг фонетик, лексик ҳамда морфологик хусусиятлари илмий таҳлил этилиб, ўқувчида мустақил фикрлаш ва мулоҳаза юритиш кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Янги педагогик технологиялар асосида яратилган мазкур қўлланма назарий ва амалий топшириқларни ўз ичига олади.
-
O`ZBEKISTON TARIXI
MAMLAKATIMIZNING IJTIMOIY -IQTISODIY ,FAN TA`LIM VA MADANIY SOHALARIDA KENG QAMROVLI ISLOHATLAR AMALGA OSHIRILMOQDA
-
ОILА РЕDАGОGIKАSI
Mаzkur dаrslik 60110100- Pedаgоgikа (Tаrbiyа fаni о‘qituvchisi) bаkаlаvriаt tа’lim yо‘nаlishi tаlаbаlаri uchun mо‘ljаllаngаn bо‘lib, о‘quv rеjаsidаgi “Оilа реdаgоgikаsi” fаni о‘quv dаsturi аsоsidа tаyyоrlаngаn. Dаrslikdа “Оilа реdаgоgikаsi” fаnining ilmiy-nаzаriy аsоslаri, fаnning mаqsаd, vаzifаlаri, ilmiy tаdqiqоt mеtоdlаri, оilа turlаri, оilаning аsоsiy funksiyаlаri, Shаrq vа G‘аrb mutаfаkkirlаrining оilаdа fаrzаnd tаrbiyаsigа dоir реdаgоgik qаrаshlаri, оilа tаrbiyаsini tаshkil еtishning shаkl, mеtоd vа vоsitаlаri, оilаviy nizоlаr vа uning fаrzаnd tаrbiyаsigа tа’siri, ijtimоiy institutlаrning о‘zаrо hаmkоrlikdаgi fаоliyаti mоhiyаti hаmdа оilа vа оilаdа bоlа tаrbiyаsi yuzаsidаn о‘tkаzilgаn sоtsiоlоgik tаdqiqоtlаr mаzmunigа dоir nаzаriy vа аmаliy mа’lumоtlаr о‘rin оlgаn.
-
Boshlang‘ich ta’limda tarbiya
Ushbu darslik zamonaviy pedagogik qarashlar, milliy tarbiya an’analari, yosh psixologiyasining yangilangan ilmiy talqinlari hamda kompetensiyaviy yondashuv asosida ishlab chiqilgan. Unda tarbiya jarayonining mazmuni, shakl va metodlari, integratsiyalashgan faoliyatlar, oilaviy va maktab hamkorligi, shaxsga yo‘naltirilgan yondashuv hamda raqamli makonda tarbiya imkoniyatlari yoritiladi.
-
Узбек адабий танкиди тарихи
Дарсликда ўзбек адабий танқидининг фан ва санъат сифатидаги эстетик моҳияти, пайдо бўлиши, шаклланиши ва тараққиёт тарихининг ўзига хос тамойиллари босқичма-босқич ўрганилиб умумлаштирилган. Шунингдек, ўзбек адабий танқиди ривожига муносиб ҳисса қўшган қатор етакчи адабиётшунос-мунаққидлар илмий-ижодий фаолияти ёритилган, адабий танқиднинг жанрий таркиби тасниф этилган ва таҳлил қилинган, ҳар бир мавзуда таянч тушунчалар ҳамда методик кўрсатмалар тақдим этилган.
-
Молиявий ҳисоб
Ушбу дарсликда бозор иқтисодиёти шароитида мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, фирма, акциядорлик жамиятлари, ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан юритиладиган бухгалтерия ҳисоби, ҳисоблаш муомалалари, ресурслар, активлар, инвестиция ва мажбуриятлар ҳисоби, ҳисобот тузиш ва тақдим қилиш тартиблари ҳозирги замон халқаро (IAS), Америка (GAAP) ва миллий (БХМС) стандартларига асосан ёритилган.
-
Молиявий ҳисоб
Дарсликда бозор иқтисодиёти шароитида мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, фирма ва жисмоний шахсларнинг хўжалик фаолиятини юритиш, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг замонавий тартиб-қоидалари, ҳисоблаш муомалалари, ресурслар, активлар, инвестициялар, ташқи иқтисодий алоқалар, солиққа тортиш, молиявий натижалар ва инвентаризация ўтказиш масалалари ҳамда бухгалтерия ҳисобининг замонавий халқаро стандартлари ёритилган.
-
Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти
Мазкур дарслик Миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг шаклланиши ва ривожланишини тарихий ҳамда адабий нуқтаи назардан таҳлил қилади. Китобда XIX аср охири ва XX аср бошларидаги адабий жараёнлар, жадидчилик ҳаракатининг ижтимоий-сиёсий илдизлари, адабиётнинг миллий истиқлол ғоялари билан боғлиқлиги атрофлича ёритилган. Дарслик университетлар ва педагогика олий ўқув юртларининг филология факультетлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, у давр муаммолари, ижодкорлар фаолияти ва адабий портретларни ўз ичига олади.
-
Менежмент ва бизнес асослари
Мазкур дарсликда бозор иқтисодиётининг макро ва микроиқтисодиёти, маркетинг, менежмент, бизнес асослари, рақобатни ташкил этиш, ходимларни бошқариш, пулнинг макрокўламдаги таркиби, баҳо ва инвестиция ҳамда банк ишлари ҳақида, мулк ва тадбиркорликнинг шакллари, белгилари, корхонани бошқариш механизмлари, бизнес-режа, солиқ асослари хусусида маълумотлар берилган ва у олий ўқув юртларининг талабалари, аспирантлар ҳамда иқтисодиёт билан қизиқувчиларга мўлжалланган.