-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
Биохимия и товароведение масличного сырья
В настоящем издании в отличие от предыдущих дополнены и уточнены современные представления о биохимических семян происходящих при их технологической переработке определяющих биологическую ценность и технологической переработке определяющих биологическую ценность и безвредности продуктов.
-
Мустақил таълим: тадқиқот, хорижий тажриба ва тавсиялар
Ушбу услубий қўлланмада республика бўйича 25 мингдан ортиқ талаба ва 1000 дан ортиқ профессор-ўқитувчиларнинг мустақил таълим ҳақидаги фикрлари асосида тадқиқот натижалари келтирилган. Шу билан бирга, илғор хорижий тажриба ўрганилган. Амалга оширилган тадқиқот асосида услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.
-
Бакалавр физика ўқитувчиларини тайёрлашuга инновацион ёндашувлар
Бакалавр физика ўқитувчиларини тайёрлаш фаолиятини такомиллаштириш, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш замон талабидир.
-
Талабалар мустақил таълимини ташкил этиш
Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш ва назорат қилишга қаратилган бўлиб, уларнинг мустақил фикрлашларини шакллантириш усул ва услублари кўрсатилган. Қўлланмада мустақил ишлаш мазмуни, шакли, методлари ҳамда талабаларнинг мустақил ишлашларига методик тавсиялар берилган.
-
Олий таълимни кредит-модуль асосида ташкил этиш методикаси
Ушбу методик қўлланма кредит-модуль асосида таълим жараёнини ташкил қилиш, талабалар таълим траекториясини шакллантириш ва ўқув режа ҳамда модулларни ишлаб чиқишда кафедра мудирлари, деканлар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга мўлжалланган.
-
Олий таълим муассасаларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тартиби
Мазкур методик қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан олий таълим муассасаларига халқаро аккредитациядан ўтиш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланди. Қўлланма халқаро аккредитация ва унинг турлари, таълим дастурларини аккредитациялашнинг тартиб-таомиллари, институционал аккредитациядан ўтиш жараёнлари, халқаро аккредитация ташкилотларининг баҳолаш мезонлари ҳамда аккредитация комиссиясининг якуний қарорлари борасидаги масалаларга бағишланган
-
Жәҳән глобаллық экономикасы: раўажланыў өзгешеликлери, диспропорциялар ҳәм дағдарыс ситуациялары
Бул илимий-методикалық көрсетпеде жәҳән глобал экономикасының қәлиплеиўи ҳәм раўажланыў тенденциялары қарастырылған
-
Жаҳоннинг илғор электрон илмий-таълим манбалари
Мазкур методик қўлланма жаҳоннинг етакчи нашриётлари ва улар томонидан чоп этилаётган илмий-таълим ресурсларининг ахборот-кутубхона муассасаларида қўлланилиши, жумладан, электрон илмий-таълим ресурслари ҳақидаги ва уларнинг қидирув тизимлари борасидаги қимматли маълумотларни мужассамлаштиради.
-
Олий таълим ислоҳотлари: сон ва сифат кўрсаткичлари
Мазкур методик қўлланмада кейинги йилларда олий таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёни рақамларда таҳлил этилди. Очиғини айтганда, сўнги 5-6 йил ичида олий таълим тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, тизим янги қиёфа касб этмоқда. Бу ўзгаришларни олий таълимга кириш тест-синовларидан бошлаб, ўқув-тарбия жараёни, илмий тадқиқот фаолияти, хорижий ҳамкорлик, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириши ва стажировка жараёнлари, “Рақамли университет” лойиҳаси доирасида олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими, электрон кутубхона платформаси кабиларда кўриш мумкин ҳамда қўлланмада ушбу ислоҳотлар жараёни рақамларда таҳлил этилган
-
Олий таълим муассасаларининг иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорлиги
Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларининг кадрлар буюртмачилари билан олиб борадиган ҳамкорлик алоқаларини ташкил қилиш, унинг бугунги кун кадрлар тайёрлаш тизимида долзарб эканлигини кўрсатиб беришга қаратилган бўлиб, унинг афзалликлари ҳамда шакллари кенг ёритиб ўтилган. Шунингдек, олий таълим муассасалари ва кадрлар буюртмачилари ўртасидаги ҳамкорликнинг хориж тажрибаси таҳлил қилинган ҳолда, ушбу ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор таклифлар келтирилган. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари профессорўқитувчилар, малака ошириш ва қайта тайёрлашга келган ходимлар, тадқиқотчилар, магистрант ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ИНТЕРАКТИВ УСУЛЛАР
Хозирги замон таълим тизимида билимларни эгаллашнинг янги концепцияси замонавий педагогик технологияларнинг турли услубларини қўллашни тақозо этади. Бу техналогиянинг энг муҳим компонентларидан бири ўқитишнинг интерактив услуби ҳисобланади.
-
Biotexnologiya
Biotexnologiya – bu umumiy biologiyaning amaliy sohasi hisoblanib,mikroorganizmlar, o’simlik va hayvonlar hujayralarining biosintetik potentsiallaridan foydalangan holda yangi ishlab chiqarish jarayonlarini yaratishdir.Biotexnologiyada inson uchun zarur bo’lgan mahsulot va materiallar biologik ob’ektlar (hujayra protoplasti va organoidlari, fermentlar, biologik aktiv moddalar) yordamida sun’iy oziqa muhitida o’stirish orqali ishlab chiqariladi.
-
Ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш жараёнини рақамлаштириш
Мазкур услубий қўлланмада олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчиларга олий таълим тизими учун ўқув адабиётларини яратиш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар, яратилган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш ва нашр этишга рухсат бериш тўғрисидаги нашр гувоҳномаларини расмийлаштиришда электрон фойдаланиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
-
Макроиқтисодиёт
Ушбу амалий уулланма иктисод буйича кснг тарцалган К. Макконнелл , С. Брю ва П. Самуэльсон , Р. Нардхаузларнинг 'Экономикс ”дарсликлари асосида яратилган ва уларга ило-ва кисобланади. У шдисод фанларининг етакчи со^аларидан бири булган макроиктисодист назариясини 5рганастган ва укитаётганлар учун мулжалланган.Амалий кулланмадаги тоиширилар тизими талабаларга улар фанни канчалик узлаш-тирганликларини мустакил аншуташ, }уитувчига эса талабалар билимини тез ва объектив баколаш имконини беради.Кулланма "Макроиктисодист” фани буйича олий ва урта махсус укув юртлари талаба-лари учун мулжалланган.
-
Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш
Мазкур қўлланмада коррупция тушунчаси, комплаенс-назорат тизими, коррупцион ҳаракатлар ва жавобгарлик масалалари, олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш ва унинг ҳуқуқий асослари, ушбу тизимда манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича тавсиялар келтириб ўтилган. Мазкур қўлланмадан илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, талабалар ҳам ўз фаолиятларида фойдаланишлари мумкин.
-
Matematikalıq logika hám algoritmler teoriyası
Matematikalıq logika hám algoritmler teoriyası páni boyınsha óz betinshe jumıslar talabalarǵa sabaqtan tıs berilgen qosımasha tapsırmalardı basqıshpa-basqısh ózlestirip barıwda hám orınlawda járdem beredi.