-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси А ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси А ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг биринчи ҳарфи. Унли, тил олди, лабланмаган товушни ифода этади (мас, арча, барча). 1929—39 й.ларда амалда булган ўзбек лотин алифбоси ва 1995 й.да қабул қилинган кейинги ўзбек лотин алифбосида биринчи ҳарф ҳам айни шундай. Жаҳон ёзуви тарихида туркий халқлар, шу жумладан ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда А ҳарфи ўзига хос шаклда бўлган.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Б ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Б ҳарфи ўзбек Кирилл алифбосининг иккинчи ҳарфи. Лаб ундош товушни ифодалайди, жарангли ва портловчи.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ч ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ч ҳарфи ўзбек Кирилл алифбосининг йигирма бешинчи ҳарфи. Тил олди, қоришиқ ( т+ш), шовқинли, портловчи, жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Ушбу ҳарф (товуш) сўзнинг бошида (чаман, чигит, чўл), ўртасида (аччиқ, кичик, сочиқ) ва охирида (ишонч, кеч, тинч) кела олади. Баъзан ушбу товуш жарангсиз ва портловчи товушлардан олдин келганда, ч>ш, ч>с каби талаффуз этилади (маc, қочди>қошти, учта>ушта, уч сўм — ус сўм каби), лекин бу фонетик ҳодиса имлода акс этмайди. Туркий халклар, жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда Ч ҳарфи ўзига хос шаклларда учрайди.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Д ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Д ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг бешинчи ҳарфи. Тил олди, портловчи, жарангли ундош товуш. Сўз боши (дара, довон), ўртаси (буғдой, мадат), охири (обод, озод)да кела олади.
-
Виноградов Сергей Арсеньевич
Виноградов Сергей Арсеньевич - российский живописец, член Союза русских художников. Передвижник. Автор пленэрных лирических пейзажей и интерьеров, картин из крестьянской жизни. Виноградов блестяще сочетал в своем творчестве традиции пейзажа, заложенные пере-движниками, и метод импрессионистов.
-
Капитальный ремонт зданий: Справочник инженера-сметчика. В 2 т. Т. 1.
Приведены сведения о порядке составления проектной документации, единичных и укрупненных расценок, калькулирования сметной стоимости материалов и т. д. Изд. 2-е переработано и дополнено с учетом изменений в системе ценообразования, структуре сметной стоимости и т.д. Назв. 1-го изд. (1982 г.): Справочник инженера-сметчика по капитальному ремонту жилых и общественных зданий.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Э ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Э ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг йигирма тўққизинчи ҳарфи. Тил олди, ўрта кенг лаблашмаган унли товушни ифодалайди. Ушбу унли сўзнинг барча ўрнида учраса ҳам, ёзувда ҳамма вақт Э ёзилавермайди.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ф ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ф ҳарфи ўзбек Кирилл алифбосининг йигирма иккинчи ҳарфи; сирғалувчи, лаб-тиш, шовқинли жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Сўз боши (фойда, фуқаро, футбол), ўртаси (офтоб, ҳафта, шифер) ва охири (алиф, такаллуф, шараф) да кела олади.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ғ ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ғ ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз тўртинчи ҳарфи. Чуқур тил орқа, шовқинли, сирғалувчи, жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Қўлланишига кўра унча фаол эмас, лекин ҳар қандай ундош ва унли билан ёнма-ён келади. Сўзнинг боши (ғалаба, ғарб, ғунча), ўртаси (оғиз, туғма, тўғри) ва охирида (димоғ, ёруғ, улуғ) қўлланиши мумкин. Баъзан охири ғ билан тугаган сўзларга г билан бошланадиган аффикслар қўшилганда, ҳар икки товуш ассимиляцияга учраб, қ тарзида талаффуз этилади ва шундай ёзилади: тоғ+га>тоққа, туғ+ган>туққан, тоғ+гача>тоққача. Туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган деярли барча ёзувларда ўзига хос белгишаклларга эга. ҒАВВОСЛИК — сув остида турли и.т. ва амалий ишларни бажариш мақсадида одамлар (ғаввослар)ни махсус
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Г ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Г ҳарфи ўзбек Кирилл алифбосининг тўртинчи ҳарфи. Яқин тил орқа, портловчи, жарангли ундош. Сўз боши (гул, гўзал), ўртаси (югур, эгар), охири (барг, тонг)да келади. Сўз охирида туб ўзбек сўзларида деярли учрамайди, бошқа тиллардан ўзлашган сўзларда жарангсизлашади (педагог — педагок, бульдог — бульдок ва ҳ.к.). 1995 й.да қабул қилинган ўзбек лотин алифбосида олтинчи ҳарф. Туркий халқлар, жумладан ўзбек халқи учун умумий булган ёзувларда бу ҳарф ўзига хос шаклга эгадир.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ҳ ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ҳ ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз бешинчи ҳарфи. Бўғизда ҳосил бўлувчи, сирғалувчи, жарангсиз ундошни ифодалайди. Қўлланишига кўра, унча фаол эмас, асосан, араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзларда ёзилади.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси И ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси И ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўнинчи ҳарфи. Тил олди, лаблашмаган, тор унли товуш. Тилнинг бўйлама ҳолатига кўра олд қатор ҳамда орқа қатор и турларига эга (бу ҳол имлода акс этмаган).
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ж ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ж ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг саккизинчи ҳарфи. Ундош, жарангли, тил олди, портловчи товуш. Сўз бошида (жийда, жар, жайран), ўртасида (гижда, ажрим) ва сўз охирида (бож, тож) кела олади.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси К ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси К ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўн иккинчи ҳарфи. Яқин тил орқа, жарангсиз, портловчи ундош товуши. Сўз боши (кўл, кўз), ўртаси (тулки, укки) ва охири (тилак, билак)да келиши мумкин
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Л ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Л ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўн учинчи ҳарфи. Сонор, сирғалувчи, жарангли, тил олди ундоши. Сўз боши (лаб, лавлаги), ўртаси (бола, балиқ, булоқ) ва охири (кўл, қўл)да кела олади.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси М ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси М ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўн тўртинчи ҳарфи. Икки лабнинг жипслашувидан ҳосил бўладиган портловчи жарангли бурун товуши. Сўз бошида (мактаб, мухбир), ўртасида (мамлакат, сумалак), охирида (қалам, салом) кела олади.