-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Husni xulq
Dono fikrni, o'tkir hikmatni, teran tafakkurni, so'z xazinasining duru javohirlarini o'zida mujassam etgan rang-barang hikmatli so'zlarni o'z ichiga olgan ushbu kitob nutqimizni о'stiradi, qaibimizda his-hayajon uyg'otadi, о'ylashga, fikr-mulohaza yuritishga undaydi.
-
Гурунг
Ёзувчи Машраб Бобоев бу китобига кирган ҳикоялари ҳамда қиссасида мана шулар ҳақида фикр юритади. Ўз кузатувчилар, мулохазаларини тасвирлайди.
-
Ўйла ва бой бўл
Kitob mahsulotlarining xarakteristikalari, yetkazib berish shartlari, tashqi ko'rinishi va rangi haqidagi ma'lumotlar faqat ma'lumot uchun mo'ljallangan va joylashtirilgan paytda mavjud bo'lgan eng so'nggi ma'lumotlarga asoslanadi.
-
Бадиий-эстетик сўз сеҳри
Ушбу мақолалар тўплами Исломжон Аҳмаджонович Ёқубовнинг адабиётшунослигимиз долзарб муаммолари хусусида истиқлол йилларида ёзган мақолаларини жамлаган. Уларнинг бир қисми илк ўқувчиси билан учрашган. Ўйлаймизки, китобдаги илмий-назарий карашлар сизни бефарқ қолдирмайди. Олим илмий-адабий жамоатчиликнинг китоб юзасидан билдирадиган фикрларини самимият билан қабул қилади ва кейинги ишларида инобатга олади.
-
Илтижо
Бу тўпламдан ўрин олган катта-ю кичикка баб-баробар тушунарли шеърлар, китобхон қалбида она ерга муҳаббат ва ифтихор туйғуларини парваришлайди. Тўпламдаги биркатор шеърлар қишлоқ ва унинг меҳнаткаш одамларига бағишланган. Шоир мавзу моҳиятни чуқур ҳис этган ҳолда ҳар ҳолат ва ҳодисани завқ-шавқ билан ҳикоя қилади. Шоирнинг тили оддий, шунинг билан бирга ўзига хос жилоли.
-
Шароф Рашидов: ҳаёт ва мамот
Ушбу китоб Ўзбекистоннинг буюк давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидович Рашидовнинг ҳаёти ҳамда фаолиятига бағишланган. Шароф Рашидов ўз ғояларига садоқат билан хизмат қилган ва уларни бадном қилишга уринишлар бўлганда, жон-жахди билан ҳимоя қилган шахсдир. Тарихий воқеалар батафсил солнома сифатида изчил баён қилинган ушбу китоб қизиқарли фактларга бой бўлиб, уларнинг аксарияти биринчи марта эълон қилинаётгани боис ўша давр воқеаларини янгича талқин этади.
-
Нажот қалъаси
Мазкур китобни иймонга, эътиқодга чорлов, огоҳлик қўнғироғи дейиш мумкин. Китобда Қуръон оятлари ва ҳадислардан келтирилгани таҳсинга сазовор. “Эй Одам фарзанди, билгинки, Мендан бошқа ёрдамчиси йўқ бечораҳол одамга зулм қилганларга нисбатан ғазабим қаттиқ” деган ҳадиси қудсийни англаган судья мезон борлигини, сўроқ-савол ҳақлигини унутмайди.
-
Баҳор кайфияти
Бахор кайфияти-Машраб Бобоевнинг иккинчи китобидир. Машраб Бобоев шеърларида ўйнаётган, изланаётган юракнинг садолари, гох кузнинг шамоллиги, гох баҳор кайфиятини тинглаймиз, хис қиламиз.
-
Мен ҳам намоз ўқийман
Ушбу китобда динимизнинг беш устунидан бири – намоз ўқишнинг тартиб-қоидалари Имоми Аъзам Нўъмон ибн Собит (раҳматуллоҳи алайҳ) асос солган ҳанафий мазҳаби бўйича содда, тушунарли баён қилинган. Шунингдек, китобда имон ва ислом шартлари, Аллоҳнинг сифатлари, масжид одоблари, таҳорат, ғусл таяммум тартиблари, энг фазилатли дуолар ҳақида ҳам қисқа ва муҳим маълумотлар келтирилган.
-
«Келилар Дафтарига»
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик «Келинлар дафтарига» рисоласида ана шу долзарб мавзуда суҳбат юритади. «Одамийлик мулки»га илова тарзида юзага келган ушбу ахлоқ рисоласи келинларга мурожаат сифатида ёзилган бўлса-да, унда куёв, қайнота, қайноналар эътиборини тортувчи масалалар ҳақида атрофлича фикр юритилган. Муаллиф унда китобхонларни ҳасад, қарғиш, мазах каби иллатлардан огоҳ этиб, сабр, қаноат каби фазилатларга эришишга ундайди. Шунингдек, адиб жамиятнинг дуру гавҳари оила мустаҳкамлигининг асослари ҳақида баҳс юритаркан, ҳадис ва ривоятлардан ибратли мисоллар келтиради. Китобда қўни-қўшничилик, меҳмондўстлик, вақт қадри, исрофгарчиликдан қочиш, хуллас, инсонни гўзал қилувчи жамики фазилатлар хусусида сўз боради.
-
Жиноят ва жазо
Жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларидан таркиб топган «Камолот кутубхонаси» рукни бу гал атоқли рус ёзувчиси Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» романини тақдим этади. Асар 1866 йилда ёзилган. Аммо инсон кечинмаларининг эски ва янгиси бўлмаганидек, роман қадри ҳам эскирмаган. Романда шу мудҳиш қотилликнинг узлуксиз уқубатлари билан бирга гўзал муҳаббат тасвири ҳам борки, у китобхон қалбини беихтиёр жунбишга келтиради.
-
Дурратул-ваъизийн (Воизлар сочган дурдона насиҳатлар)
Ушбу диний-маърифий услубда битилган рисолада турли манбалардан танлаб олинган қизиқарли ривоят, ҳикоят ва нақллар мароқли ва равон тарзда баён этилган. Шу маънода айтиш мумкинки, рисоладан ўрин олган ҳар бир мавзу ибратли жиҳатлари ва панд-насиҳатлари кўпчилик ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
-
Сени бугун кўрмасам бўлмас
Эл севган шоир "Иқбол Мирзо" ўзининг "Сени бугун кўрмасам бўлмас" деб номлаган китобига "Айтгил дўстим" "Ўзбек ўғли" "Ғийбатчилар ҳорманглар " каби шеърий тўпламларни ўзининг қалбдан чиққан туйғуларини шоирона қарашлар билан баён этган.
-
Руҳим харитаси
Мазкур тўплам ёш шоир Сирожиддин Саидовнинг ўқувчиларга илк туҳфаси. Ундан Ватан, замон ва инсон кечинмалари ҳақидаги лирик фалсафий шеърлари жой олган.
-
Bu ajib dunyo
Атоқли шоир, ёзувчилар ҳаёти хам ажойиб вокеалар,унутилмас учрашувларга бой бўлиб, улар ҳақида эсланганда ёки хотиралар битилганда гўзал бир асардек севиб ўқилади. Ушбу китобдан ўрин олган Фитрат, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом каби хассос адиблар ҳаёти билан боғлиқ ажабтовур ҳикоя, киносценарий ва пьесалар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Шунингдек, собиқ шўро даврида қатағонга учраган ўзбек зиёлиларининг оғир тақдирларидан хикоя қилинади. Муаллиф «Гули ва Навоий» драмасини ёдишда асрдан-асрга, наслдан-наслга ўтиб келаётган барча турк халқларидаги эртак мотивларидан фойдаланган.Бир неча маърифий-биографик романлари орқали танилган адабиётшунос олим Наим Каримовнинг бу янги асари ҳам китобхон томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинади, деган умиддамиз.
-
Ўқинг, фақат йигламанг...
Атрофимизда қалб қўзимизни очадиган, тафаккуримизга туртки берадиган воқеа-ҳодисалар бисёр. Фақат унга ибрат назари билан боқсак бас. Истеъдодли олим, нозиктаъб шоир Илҳом Қаҳҳоров тасниф этган ушбу китобчани ўқиб, ибратланиш бахти барчамизга насиб этсин.