-
Madaniyat. Madaniyatshunoslik
-
San’at. San’atshunoslik
-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Мустақиллик. Изоҳли илмий-оммабоп луғат
Ушбу луғат мустақиллик шарофати билан юзага келган янги тушунчалар оламида китобхонларга жиддий кўмак бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Бунда икки юздан ортик атамалар, шахслар, саналар ҳақидаги шарҳлар ва изоҳлар берилган.
-
Мустақиллик. Изоҳли илмий-оммабоп луғат
Ушбу луғат учинчи тўлдирилган нашр бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 15 йиллигига бағишланган. Унда атамалар, шахслар, саналар ва уларнинг шарҳлари, изоҳлари келтирилган бўлиб, муаллифлар жамоасининг саъй-ҳаракати ва меҳнати билан яратилган луғатдир.
-
Метеорологиядан изоҳли луғат
Мазкур луғатда метеорологияда кенг истеъмолда бўлган 2000 га яқин атама, шунингдек математика, физика, кимё ва бошқа фанларнинг метеорологияга алоқадор бир қанча атамаларининг қисқача изоҳли баён қилинган. Луғат кенг доирадаги гидрометеорология ва унга алоқадор фанлар соҳасидаги мутахассислар ва таржимонларга мўлжалланган.
-
Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати
Ушбу луғат одамзод учун бебаҳо бойлик бўлмиш маънавиятнинг маъно-мазмуни, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ энг асосий тушунча ва атамаларнинг қисқа изоҳларидан иборат.
-
Маданият ва санъат атамаларининг изоҳли луғати
Луғат маданият ва санъат соҳаларига бевосита ҳамда билвосита тегишли бўлган атамалар, ихтисосий терминлар, касблар, мутахассисликлар, иборалар ва бошқа ўзига хос артефактларни ўз мазмуни доирасига қамраган.
-
Луғат-маълумотнома: журналистика, реклама, паблик рилейшнз
Луғат - маълумотнома журналистика, фотожурналистика, реклама ва паблик рилейшнз каби оммавий коммуникациянинг турли соҳалари хусусида тасаввурлар ҳосил қилишга йўналтирилган.
-
O'zbek tilining krill va lotin alifbolaridagi imlo lug'ati
Ушбу луғат кириллча ва лотинча ўзбек алифболарида тузилган бўлиб, айни бир сўз хар икки ёзув шаклида ёнма-ён берилди. Лyғaт кириллча-лотинча ўзбек ёзуви тамойилида тузилганлиги сабабли, сўзлар ўзбек Кирилл алифбоси тартибида ифода этилди.
-
У З Б Е К Т И Л И Н И Н Г ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ
Луғат хозирги узбек адабий тилида кенг истеъмолда булган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларини, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминларни, бир неча шевада қўлланадиган сўзларни, баъзи тарихий ва эскирган атамаларни ўз ичига олади. Лугатда берилган сўзларнинг амалда қўлланиши XX аср ўзбек адабиёти ва матбуотидан олинган мисоллар билан далилланган. Луғат ўзбек тилшунослиги ва туркийшунослик бўйича мутахассислар, таржимонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, олий таълим муассасаларининг уқитувчилари ва талабалари, шунингдек, кенг уқувчилар оммаси учун мўлжалланган.
-
Алпомиш достонининг изоҳли луғати
Мазкур луғатда "алпомиш" достонининг адабий тилимизда кам учрайдиган ёхуд умуман учрамайдиган, маьноси унутилган сўз ва бирикмаларга изох берилган.ўйлаймизки, ушбу луғат ўз ўқувчиларини топади.
-
Французча-Русча-Ўзбекча луғат
«Французча- русча- ўзбекча луғат» француз тили мутахассислик сифатида ўкитиладиган олий ўкув юртларининг амалдаги ўкув программаси талаблари асосида тузилган бўлиб, унга программада кўзда тутилган энг кўп қўлланувчи сўзлар киритилган. Мазкур луғатни тузишда Совет Итткфоқида ва Франция ҳамда француз тилида сўзлашувчи мамлакатларда чоп этилган катер луғатлар ва маълумотномадан фойдаланилди.
-
Алишер Навоий асарлари луғати
Луғат Навоийнинг дунёдаги танқидий ва оммавий нашрларидан ташқари, унинг бадиий ва илмий нодир кўлёзма асарларидан ҳам фойдаланилган. Луғат XV аср ўзбек адабий тилининг нормасини акс эттиради. У китобхонларга буюк мутафаккир асарларини чуқур тушунишда катта ёрдам беради. Бу луғатдан туркий халқларнинг қадимги қўлёзмаларини, эски обидаларини ўқиш ва ўрганишда фойдаланиш ҳам мумкин.
-
English-Uzbek-Russian dictionary of chemistry terms
Ushbu lug'at 5000 dan ziyod kimyo teminlarini o‘z ichiga.oladi.Lug'at oliy o‘quv yurtlari bakalavriat,magistratura va aspirantura bosqichi talabalariga ingliz tilidagi ilmiy-texnikaviy adabiyotlami tarjima qilishda yordam berish uchun mo'ljallangan.Ushbu lug‘atni tuzishda yordam ko‘rsatgan kimyo fanlari nomzodi M.Q.Abdumavlanova va filologiya fanlari nomzodi G.S.Keldiyorovalarga o‘z minnatdorchiligimizni bildiramiz.
-
Х ми Ҳ
Ушбу имло луғатда Х ва Ҳ ҳарфлари иштирок этадиган сўзлар ва киши исмлари қамраб олинган. Сўз ва исмлар ўзбек кирил ва лотин алифболарида ёнма-ён ҳолда келтирилган. Луғат мавжуд имломиздаги чалкашликларни бартараф этиш мақсадида тузилган.
-
Ўзбек арузи луғати
Кўлингиздаги китоб маънавиятимизнинг ажралмас қисми бўлган мумтоз адабиётимизда минг йилдан бери кўлланиб келаётган аруз шеърий ўлчов тизимининг назарий асослари ва шеъриятимиздаги амалий татбиқи ҳақида атрофлича маълумот бериш максадини кўзлайди. У билан танишар экансиз, аруз тизимининг энг кичик жузвлари: хижолар. рукнлар, уларнинг тузилиши ва турлари, хилма-хил баҳрларнинг таркиби ва оҳанг имкониятлари, ўзбек арузининг ўзига хос нафосати ва назокати, шоирларимиз фойдаланган 100 дан ортик, вазннинг хусусиятлари ва кулланиш кўлами хақида мукаммал билимга эга бўласиз.
-
Говорите по-французски
Настоящее пособие предназначено для студентов второго и третьего курсов гуманитарных факультетов университетов. Оно может быть также использовано в работе с аспирантами и в группах, изучающих французский язык как второй. Цель пособия - активизировать и развить навыки устной речи на французском языке и расширить словарный запас студентов в пределах тем, предусмотренных программой по французскому языку для гуманитарных факультетов.
-
Ал-Қомус. Арабча-ўзбекча қомусий луғат
Ушбу луғат тўрт жилддан иборат бўлиб, классик ва замонавий араб адабий ва сўзлашув тилидаги юз мингдан ортиқ сўз ва ибораларни, шунингдек, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид атама ва тушунчаларни ўз ичига олади. У шарқшунос-арабшунослар, манбашунос-тарихчилар ва араб тили ўрганувчилари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.