-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
-
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Оммавий ахборот воситалари тили
Ушбу ўқув қўлланмада оммавий ахборот воситалари тили хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилган. Замонавий матбуот ва электрон ОАВ (телевидение, радио, интернет) тилининг тенденциялари: стандартлик ва экспрессивлиги ва уларни матн тайёрлашдаги ўрни ҳақида сўз юритилган. Назарий қоидаларнинг оммавий ахборот воситаларидан келтирилган мисоллар билан далилланганлиги талабанинг мавзуни кенгроқ ўзлаштиришига имкон беради. Ўқув қўлланма журналистика факультетлари бакалавриат босқичининг 5220100-журналистика (фаолият турлари бўйича) таълим йўналишлари талабалари учун, шунингдек, журналистика соҳасининг малака ошириш курслари тингловчилари учун мўлжалланган.
-
Олий таълим тизимида молиявий бошқарув
Мазкур ўқув қўлланма олий таълим тизимида молиявий бошқарувнинг долзарб мавзуларига бағишланган. Унда олий таълим тизимини ривожлантириш омиллари таҳлил этилган, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар таснифланган, уларни бошқариш амалиёти таҳлил этилган, олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш масалалари, таълимда сифат менежменти тизимини жорий этиш зарурияти ва уни ривожлантириш истиқболлари, олий таълим муассасаларини бюджетнинг ғазна ижроси шароитида молиялаштириш хусусиятлари тадқиқ этилган.
-
Оилада бола шахсини шакллантириш
Мазкур ўқув қўлланма оилада бола тарбияси ва унинг шахс сифатида шаклланиши масалаларига бағишланган бўлиб, унда ота-оналар учун амалий тавсиялар, халқ донишмандлиги ва педагогик ёндашувлар ўз аксини топган. Китоб педагогика йўналишидаги талабалар, ўқитувчилар ҳамда фарзанд тарбияси билан шуғулланаётган барча қизиқувчилар учун мўлжалланган.
-
Оила – маънавият булоғи
Ушбу рисола оилада фарзанд тарбиялашнинг моҳияти ва аҳамияти, ота-оналарнинг ўз фарзандлари ва жамоатчилик олдидаги бурчи ҳамда масъулияти, ёшларнинг маънавий камолотига оиланинг таъсири ҳамда мустақил Ўзбекистонда оилани мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни қамраб олган. Рисола турли ўқув юртларида «Маънавият ва маърифат асослари» фанидан сабоқ бераётган мураббийлар, талабалар ва ота-оналар учун қўлланма сифатида тавсия этилади.
-
Муаллимларни тарбиявий фаолиятга тайёрлашнинг психологик омиллари
Ушбу ўқув қўлланмасида бўлажак ўқитувчиларни касбий тарбиявий фаолиятга тайёрлашнинг назарий ва амалий асослари, уларнинг фаолиятидаги психологик омиллар ҳамда педагогик маҳоратни шакллантириш муаммолари кенг ёритилган. Қўлланмада муаллим шахсини шакллантириш, педагогик амалиёт жараёнида ўз-ўзини бошқариш ва назорат қилиш, касбий йўналганликни ривожлантириш ҳамда бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятга бўлган мотивларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Материаллар таълим-тарбия жараёни сифатини оширишга, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини замонавий талаблар даражасига кўтаришга хизмат қилади.
-
Миллий ҳисобчилик асослари
Ушбу ўқув қўлланмада мамлакатимизда бозор муносабатларининг юзага келиши ва таркиб топиши билан уйғунлашган ҳолда бозор иқтисодиёти ва унга асосланган иқтисодиётнинг ҳисобот тизими тўғрисидаги муҳим тушунчалар, категориялар, таснифлар, иқтисодий жараёнларни ҳисобга олиш усуллари ва усуллари ҳамда бу соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари ёритилган. У иқтисодчи олимлар, иқтисодиёт ва статистика йўналишидаги вазирликлар, банклар, идоралар, муассасалар ва корхоналарнинг мутахассисларига, олий ўқув юрти талабалари ва малака ошириш институт тингловчиларига ҳамда бозор иқтисодиёти назарияси ва ҳисоботи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Миллий ҳисоблар тизими ва макроиқтисодий кўрсаткичлар статистикаси
Мазкур ўқув қўлланмада миллий ҳисоблар тизимининг моҳияти, вазифалари ва таркибий қисмлари, шунингдек, ялпи ички маҳсулот, ялпи миллий маҳсулот, ялпи миллий даромад каби макроиқтисодий кўрсаткичларнинг халқаро андозалар асосида ҳисобланиш тартиблари ёритилган бўлиб, у олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, иқтисодий соҳа ходимлари ҳамда мутахассислар учун мўлжалланган.
-
ASM Iqtisodiyoti
Xalqaro hamkorlik va jahon xo'jalik aloqalarini kengaytirishning zamonaviy iqtisodiy sharoitda agrosanoat majmuasining ob'ektiv retrospektiv shakllanishi va faoliyatining nazariy jihatlari muallif tomonidan umumlashmalar taqdim etilgan.
-
Меҳр танқис – оқибат танқис
Ушбу ўқув қўлланмада инсонлар орасидаги юксак фазилатлар, меҳр-мурувват ва меҳр-оқибат масалалари, миллий қадриятлар ҳамда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мавзулари ёритилган. Муаллиф ёш авлодни маънавий етук, ватанга садоқатли ҳамда инсоний фазилатларга бой қилиб тарбиялашда педагогик тажриба ва маънавият асосларидан самарали фойдаланиш йўлларини очиб беради. Қўлланма олийгоҳ ва коллеж ўқитувчилари учун «Маънавият асослари» ва «Маданиятшунослик» дарсларида тарбиявий ишларни олиб боришда ёрдамчи материал сифатида мўлжалланган.
-
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Ушбу ўқув қўлланма меҳнатни муҳофаза қилишнинг назарий ва амалий асосларини қамраб олади, саноат корхоналарида хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши кураш чораларини ёритиб беради, шунингдек, меҳнат муҳофазаси бўйича меъёрий ҳужжатлар ва ижтимоий вазифалар таҳлил қилинади.
-
Мехнатни мухофаза килиш
Ушбу кулланма укув юрти талабалари, саноат корхоналари ва ташкилотларнинг мухандис-техник ходимлари учун мулжалланган булиб, мехнат мухофазасининг умумий коидалари, ишлаб чикариш санитарияси, ускуналар хавфсизлиги техникаси, ёнгин хавфсизлиги масалалари хамда Узбекистон Республикасида кабул килинган меъёрий хужжатлар асосида ёзилган.
-
Менежмент асослари
Мазкур қўлланма олий ва ўрта махсус таълим юртлари талабалари, махсус курсларда малака оширувчи мутахассислар, менежмент фанини ўрганувчилар ва ишлаб чиқаришда банд раҳбар ходимлар учун мўлжалланган бўлиб, унда бошқарувнинг асосий принциплари, ташкилий тузилмалар, менежмент функциялари, кадрлар бошқаруви, ташкилий маданият ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш технологиялари ёритилган.
-
Медиа ва ахборот саводхонлигини шакллантиришнинг педагогик жиҳатлари
Мазкур ўқув-амалий қўлланма медиа ва ахборот саводхонлигини шакллантиришнинг концептуал ва педагогик асосларига бағишланган бўлиб, унда медиа таълимнинг замонавий анъаналари, медиа маданият, медиа технологиялар ва глобал медиа аудиторияси билан ишлаш масалалари ёритиб берилган. Китоб педагоглар учун мўлжалланган бўлиб, медиа саводхонликни таълим тизимига интеграция қилиш, медиа маҳсулотларни талқин қилиш ва ўзаро ҳамкорликда ғоялар алмашинуви бўйича амалий тавсияларни ўз ичига олади.
-
Маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини бошқариш
Ўқув қўлланмада маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини таъминлашнинг асосий масалалари кўриб чиқилади. Маҳсулот сифатига таъсир этувчи маркетинг масалалари ва омиллар; турли мамлакатлардаги сифатни бошқариш тизимлари, сифатни таъминлаш бўйича стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг аҳамияти, шунингдек маҳсулот сифати ҳамда рақобатбардошлигини ошириш йўллари таҳлил этилади. Сифат ва ишлаб чиқариш самарадорлиги ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлилик кўрсатилади. Сифатни ошириш ишлаб чиқариш самарадорлиги ошишига олиб келади, сарфларни пасайтиради ва бозор улушини кенгайтиради. Қўлланма таълимнинг қуйидаги соҳалари талабалари ва магистрларига мўлжалланган: муҳандислик, қайта ишлаш ва қурилиш тармоғи; қишлоқ хўжалиги; кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимидаги хизматлар, шунингдек иқтисодиёт тармоғи ходимлари томонидан фойдаланилиши мумкин.
-
Маҳалла – маънавий хавфсизлик омили
Ушбу ўқув қўлланмада маҳалла тизимининг тарихий ривожланиш босқичлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришининг хориж тажрибаси, маҳаллаларнинг жамиятдаги вазифаси, ёшлар тарбияси, мамлакатни ривожлантиришда ҳамда ҳаётимиз фаровонлигини таъминлашда, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда маҳалланинг ўрни ва роли ҳақидаги айрим мулоҳазалар баён этилади.
-
Маънавият сарчашмаларидан
Мазкур китобда ўзбек халқининг маънавий мероси, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-маънавий ҳаётига оид 500 га яқин атамалар, шахслар ва саналар ҳақида қисқача шарҳлар ва изоҳлар берилган. Китоб мактаб ўқитувчилари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талабалари ҳамда маънавият ва маърифат масалалари билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.