-
Siyosat. Siyosiy fanlar
-
-
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
-
-
Mamlakatlar va hududlarni kompleks o‘rganish
-
-
-
-
-
-
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти
Мазкур дарслик Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг предмети, мақсади ва вазифаларини ёритиб беради. Китобда демократик жамият барпо этишнинг концептуал асослари, миллий истиқлол ғояси ва унинг жамият тараққиётидаги ўрни, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, ҳуқуқий давлат қуришнинг асосий йўналишлари ҳамда Ўзбекистоннинг ўзига хос демократик тараққиёт йўли батафсил таҳлил этилган.
-
Ўзбекистон тарихи
Дарсликда Ватанимизнинг қадим замонлардан то ҳозирги давргача ўтган бир неча минг йиллик тарихи Олий ўқув юртлари учун тавсия этилган «Ўзбекистон тарихи» ўқув дастури талаблари доирасида ёритилган бўлиб, унда ўзбек давлатчилигининг шаклланиши, Амир Темур даври, Туркистоннинг мустамлакачилик даври, совет ҳокимияти ва мустақиллик йилларидаги ислоҳотлар кенг қамровли таҳлил этилган.
-
Узбекистон тарихи
Ушбу дарсликда Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг мавжуд имкониятлардан фойдаланган муаллифлар жамоаси томонидан кўплаб тадқиқотлар ва манбаларга асосланган ҳолда Ўзбекистон тарихининг жаҳон цивилизацияси тарихида, унинг ривожланишида тутган муносиб ўрни ёритиб берилган. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудларида минглаб йиллар давомида бўлиб ўтган тарихий-маданий жараёнлар таҳлил қилиниб, ўлкамиз тарихи миллий истиқлол ғояси билан суғорилган ҳолда янгича талқин қилинган. Дунё маданияти ривожланишига улкан ҳисса қўшган ватандошларимиз фаолияти батафсил баён этилган. Дарслик олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг номутахассис факультетлари талабалари учун мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳуқуқи
Мазкур дарслик юридик институтлар ва факультетларнинг бакалавриат босқичи талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, меҳнатга оид ҳуқуқий нормалар, уларнинг амалиётга қўлланилиши, шунингдек, меҳнат муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги асосий тамойиллар ва меҳнат назарияси чуқур ёритилган.
-
Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият асослари
Ушбу дарслик олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг ҳуқуқшунослик ва иқтисодий мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолият ва унинг турларининг ҳуқуқий, ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатлари атрофлича ёритилган. Китоб 9 бобдан иборат бўлиб, унда ташқи иқтисодий алоқаларнинг назарий ва амалий асослари, Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсати, ҳуқуқий механизмлар ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимли равишда баён қилинган. Асарда бой далилий ва меъёрий-ҳуқуқий маълумотлар келтирилган бўлиб, у нафақат талабалар, балки амалиётчи юристлар, ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий идоралар ходимлари учун ҳам фойдали манба ҳисобланади.
-
Узбекистон Республикаси ижтимоий таъминот хукуки
Ушбу дарслик 380100 «Хукукшунослик» ихтисослиги буйича бакалаврият боскичида таълим олаётган талабалар учун тайёрланган булиб, унда ижтимоий таъминот хукуки курси буйича укув дастурининг асосий коидалари, сохага оид конунчиликнинг мухим нормалари хамда Узбекистон Республикасида ижтимоий таъминотга оид муносабатларни хукукий жихатдан тартибга солишнинг асосий принциплари баён этилган.
-
Ўзбекистон журналистикаси тарихи
Мазкур дарслик ўзбек журналистикасининг 1870-1917 йиллар ноябригача бўлган даврини қамраб олиб, матбуотнинг тарихий ривожланиш босқичлари, ижтимоий-сиёсий шароитлари ва матбуот нашрларининг шаклланишини илмий таҳлил қилади. Китобда Туркистон ўлкасида матбуотнинг пайдо бўлиши, унинг мафкуравий таъсирлар остидаги фаолияти ҳамда ўша давр ижтимоий-сиёсий жараёнлари билан ўзаро боғлиқлиги ёритилган.
-
Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи
Ушбу дарсликда энг қадимги даврлардан бугунги кунга қадар Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи билан боғлиқ бўлган масалалар – илк давлатчилик ва бошқарувнинг пайдо бўлиш омиллари ва сабаблари, илк давлатлар шакллари ва бошқаруви, илк давлатчилик назариялари, илк шаҳар маданияти, антик ва ўрта асрлар давлатчилик анъаналари, мансаблар ва унвонлар, ер эгалиги ҳамда солиқ сиёсати, маданий ҳаёт каби масалалар ёритилган.
-
Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи
Мазкур дарслик қадимги даврлардан энг янги тарих давригача Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тарихини ўрганишга бағишланиб, унда ўқув курсининг дастурига мувофиқ ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ўзига хос хусусиятлари, қадимги даврдаги ҳуқуқнинг юридик манбалари, уларнинг асосий белгилари, Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби, унинг йирик вакиллари мерос қолдирган асосий асарларнинг ҳуқуқий мазмуни очиб берилган. Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатган давлатларнинг ташкил топиши, ижтимоий-сиёсий тузумининг ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқи, классик тарихчилар асарларига суянган ҳолда тарихий-ҳуқуқий жиҳатдан ёритилган.
-
Узбекистон ва узбеклар
Ушбу дарслик олий укув юртлари талабаларига мулжалланган булиб, инглиз тилини урганувчиларга жонажон Ватан — Узбекистон тарихи, географияси, тили ва ахолиси, сиёсати, кадимий ва навкирон шахарлари: Самарканд, Бухоро, Хива, Тошкент ва бошкалар хакида маълумот беради, талабаларнинг миллий-маданий дунёкарашини бойитади хамда инглиз тилини янада мукаммалрок урганишда мухим омил булиб хизмат килади. Дарслик етти булимдан иборат булиб, хар бир булимда инглиз тилида сузлашув нуткини ривожлантириш, мустахкамлаш буйича машклар берилган.
-
Узбек шевашунослиги
Ушбу дарсликда шевашунослик фани ва илмий ёзув, ўзбек шеваларининг таснифи, фонетикаси, лексикаси ҳамда грамматикаси каби муҳим масалалар баён этилади. Материаллар зарур ҳолларда тил тарихи, ўзбек адабий тили ва қисман туркий тиллар материаллари билан ҳам чоғиштирган ҳолда изоҳлаб берилади. Дарслик республика педагогика институтларининг ўзбек тили ва адабиёти, дорилфунунларнинг филология факультетлари талабаларига мўлжалланган.
-
Узбек тили ва адабиёти
Ушбу дарслик олий укув юртларининг дарслар узбек тилида олиб бориладиган нофилологик гурух талабалари учун мулжалланган булиб, унда узбек тилининг Давлат тили сифатидаги урни, тарихий шаклланиш жараёни, хозирги узбек адабий тили меъёрлари, имло коидалари ва расмий иш хужжатларини юритиш асослари ёритилган. Шунингдек, дарсликнинг адабиёт кисмида мумтоз узбек адабиёти намуналари, Алишер Навоий ижоди ва ундан кейинги давр адабиёти тахлил этилиб, талабаларда инсонпарварлик, маънавий-ахлокий фазилатларни шакллантириш максад килинган.
-
Узбек тили амалиёти
Ушбу дарслик нофилологик олий ўқув юртларининг рус гуруҳлари I—II курс талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ўзбек тилини амалий жиҳатдан ўрганишга, оғзаки нутқни ривожлантиришга ҳамда техник атамалар ва ўзбек тили грамматикасини ўзлаштиришга қаратилган. Дарсликда техник йўналишдаги матнлар, машқлар ва савол-жавоблар орқали талабаларнинг мулоқот кўникмаларини шакллантириш мақсад қилинган.
-
Ўзбек диалектологияси
Ушбу дарсликда ўзбек тилининг кўп шевалилиги, ўзбек лаҳжаларининг таснифи тарихи, лингвистик географияси ва диалектологиянинг халқ ҳамда тил тарихи билан узвий алоқаси ёритилган. Китобда қорлуқ, қипчоқ ва ўғуз лаҳжаларининг фонетик, лексик ҳамда морфологик хусусиятлари илмий таҳлил этилиб, ўқувчида мустақил фикрлаш ва мулоҳаза юритиш кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Янги педагогик технологиялар асосида яратилган мазкур қўлланма назарий ва амалий топшириқларни ўз ичига олади.
-
O`ZBEKISTON TARIXI
MAMLAKATIMIZNING IJTIMOIY -IQTISODIY ,FAN TA`LIM VA MADANIY SOHALARIDA KENG QAMROVLI ISLOHATLAR AMALGA OSHIRILMOQDA
-
ОILА РЕDАGОGIKАSI
Mаzkur dаrslik 60110100- Pedаgоgikа (Tаrbiyа fаni о‘qituvchisi) bаkаlаvriаt tа’lim yо‘nаlishi tаlаbаlаri uchun mо‘ljаllаngаn bо‘lib, о‘quv rеjаsidаgi “Оilа реdаgоgikаsi” fаni о‘quv dаsturi аsоsidа tаyyоrlаngаn. Dаrslikdа “Оilа реdаgоgikаsi” fаnining ilmiy-nаzаriy аsоslаri, fаnning mаqsаd, vаzifаlаri, ilmiy tаdqiqоt mеtоdlаri, оilа turlаri, оilаning аsоsiy funksiyаlаri, Shаrq vа G‘аrb mutаfаkkirlаrining оilаdа fаrzаnd tаrbiyаsigа dоir реdаgоgik qаrаshlаri, оilа tаrbiyаsini tаshkil еtishning shаkl, mеtоd vа vоsitаlаri, оilаviy nizоlаr vа uning fаrzаnd tаrbiyаsigа tа’siri, ijtimоiy institutlаrning о‘zаrо hаmkоrlikdаgi fаоliyаti mоhiyаti hаmdа оilа vа оilаdа bоlа tаrbiyаsi yuzаsidаn о‘tkаzilgаn sоtsiоlоgik tаdqiqоtlаr mаzmunigа dоir nаzаriy vа аmаliy mа’lumоtlаr о‘rin оlgаn.