-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
Atrof muhitni muhofaza qilish. Ekologiya
-
Олий таълимда адабиётлар билан ишлашни самарали ташкил этиш
Мазкур методик қўлланмада республикамизда фаолият юритаётган олий таълим муассасаларида талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ўқув ва илмий адабиётлар билан ишлашини ташкил қилиш ҳолати тадқиқ этилган. Шу билан бирга, ушбу фаолиятга оид хориж тажрибаси ҳам қиёсий ўрганилган, олинган натижалар асосида олий таълимда адабиётлар билан ишлашни самарали ташкил этишга оид услубий тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, у раҳбар ходимлар, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар учун мўлжалланган.
-
Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш
Мазкур қўлланмада коррупция тушунчаси, комплаенс-назорат тизими, коррупцион ҳаракатлар ва жавобгарлик масалалари, олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш ва унинг ҳуқуқий асослари, ушбу тизимда манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича тавсиялар келтириб ўтилган. Қўлланмадан илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
Олий таълим муассасаларининг иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорлиги (хориж тажрибаси)
Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларининг кадрлар буюртмачилари билан олиб борадиган ҳамкорлик алоқаларини ташкил қилиш, унинг бугунги кун кадрлар тайёрлаш тизимида долзарб эканлигини кўрсатиб беришга қаратилган бўлиб, унинг афзалликлари ҳамда шакллари кенг ёритиб ўтилган. Шунингдек, олий таълим муассасалари ва кадрлар буюртмачилари ўртасидаги ҳамкорликнинг хориж тажрибаси таҳлил қилинган ҳолда, ушбу ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор таклифлар келтирилган. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар, малака ошириш ва қайта тайёрлашга келган ходимлар, тадқиқотчилар, магистрант ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
Олий таълим муассасаларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тартиби
Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларига халқаро аккредитациядан ўтиш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланган бўлиб, унда халқаро аккредитация ва унинг турлари, таълим дастурларини аккредитациялашнинг тартиб-таомиллари, институционал аккредитациядан ўтиш жараёнлари, халқаро аккредитация ташкилотларининг баҳолаш мезонлари ҳамда аккредитация комиссиясининг якуний қарорлари каби муҳим масалалар ёритилган.
-
Олий таълим муассасаларини нуфузли ташкилотлар рейтинги топ — 1000 талигига киритиш
Ушбу қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан олий таълим муассасаларига халқаро рейтингларга кириш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланди. Қўлланма нуфузли халқаро рейтинг ташкилотлари ва унинг турлари, баҳолаш мезонлари, республика олий таълим муассасаларининг мазкур рейтинглардаги ўрнини яхшилаш ҳамда бу борадаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш масалаларига бағишланган ва олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
Олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш
Ушбу қўлланмада таълим сифатини таъминлаш бўйича халқаро стандарт ва кўрсатмалар, олий таълим муассасаларида таълим сифати ҳолатини ўрганиш бўйича ўтказилган онлайн сўровнома натижалари, профессор-ўқитувчиларнинг таълим сифатини ошириш борасидаги таклиф ва тавсиялари ҳамда олий таълим муассасаларининг таълим сифатини ошириш борасидаги илғор тажрибалари ўрин олган. Қўлланма олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
Олий таълим ислоҳотлари: сон ва сифат кўрсаткичлари
Мазкур методик қўлланмада кейинги йилларда олий таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёни рақамларда таҳлил этилди. Сўнги 5-6 йил ичида олий таълим тизимида амалга оширилган туб ислоҳотлар, жумладан, олий таълимга кириш тест-синовлари, ўқув-тарбия жараёни, илмий тадқиқот фаолияти, хорижий ҳамкорлик, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириши ва стажировка жараёнлари, “Рақамли университет” лойиҳаси, ахборот тизимлари ва электрон кутубхона платформаси кабилар рақамли кўрсаткичлар орқали ёритилган. Қўлланма кенг жамоатчиликка олий таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини асослантирилган тарзда етказишга хизмат қилади.
-
Олий ўқув юртларида ўқитишнинг замонавий усуллари
Қўлланмада ўқитишга анъанавий ёндашишнинг камчиликлари кўриб чиқилган. Назарий педагогиканинг асосий қонун-қоидалари, ўқитиш омиллари келтирилган. Репродуктив ва продуктив даражадаги педагогик технологиялар баён қилинган. Танқидий фикр юритиш асослари, шу жумладан ўқитишнинг қатор янги усуллари ва ўқитиш натижаларини баҳолашнинг объектив усуллари баён қилинган, ҳамда ўқувчиларни фаол ва продуктив ўқишга ундаш бўйича ўқитувчилар учун психолог-педагогик тавсиялар келтирилган.
-
Оилада шахс камолотининг маънавий омиллари
Мазкур ўқув-услубий қўлланмада шахс камолотининг маънавий омиллари сифатида оила муҳитидаги урф-одатлар, миллий маросимлар, уларнинг ижтимоий-педагогик моҳияти, таъсири хусусиятлари баён этилган. Қўлланмада оиладаги маънавий муҳитни шакллантириш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг роли, миллий қадриятларни ёш авлодга етказишнинг педагогик ва психологик асослари ёритиб берилган. Ушбу манба маҳалла фаоллари, оилавий муносабатлар билан шуғулланувчи мутахассислар, педагоглар, психологлар ва оила тарбиясига қизиққан кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Оилага психологик ёрдам кўрсатиш
Ушбу қўлланма маҳаллалардаги комиссиялар, маҳалла ҳузурида ташкил этилган «Ота-оналар университети»нинг фаолиятида, оиланинг ижтимоий-психологик жиҳатларини ўрганишда, никоҳга тайёрлаш ва оила барқарорлигини таъминлашга қаратилган психологик йўриқномалар ишлаб чиқишда, никоҳ-оила маслаҳатхоналарида психологлар ва мутахассислар фойдаланишлари учун мўлжалланган.
-
Оила ва оилавий муносабатлар педагогикасида маънавий меросдан фойдаланиш
Мазкур ўқув-услубий қўлланмада оила педагогикасининг методологик асоси сифатида маънавий мерос бўлмиш «Авесто», маънавий манбалар, Шарқ мутафаккирларининг оила ва оилавий муносабатларга оид фикрлари талқин этилган. Ўқув-услубий қўлланма ўзини ўзи бошқариш органларида фаолият юритаётган мутасаддилар: маҳалла оқсоқоллари, маҳалладаги диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, маҳалла хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари, маҳалла посбонлари, педагог, психолог, оила ва оилавий муносабатлар билан шуғулланувчи илмий изланувчилар ва амалиётчи мутахассисларга мўлжалланган.
-
Ijtimoiy ish tarixi va xorijiy tajriba
Darslik o'qituvchilar, ilmiy tadqiqotchilar, mutaxasislar magstr va bakalavr talabalari hamda keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan
-
Одамлар огоҳ бўлинглар. Балои-офатлардан сақланинглар
Ушбу рисола жаҳон ҳамжамияти олдида турган энг долзарб муаммолардан бири — ОИВ (ВИЧ) ва СПИД касаллиги ҳақида илмий асосланган маълумотларни ўз ичига олади. Китобда инфекциянинг тарқалиш йўллари, организмга таъсири, профилактика чоралари, хавфли гуруҳлар ва касалликнинг ҳуқуқий асослари кенг ёритилган бўлиб, ўқувчиларни огоҳликка ва соғлом турмуш тарзига даъват этади.
-
Одамлар, огоҳ бўлинглар. Балои-офатлардан сақланинглар
Ушбу рисолада наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг инсон организмига салбий таъсирлари, уларнинг хавфи ва оқибатлари, шунингдек, наркомания ҳамда токсикоманияни даволаш ва олдини олиш йўллари ҳақида илмий маълумотлар берилган. Китоб наркоманиянинг инсон саломатлигига, руҳиятига ва ижтимоий ҳаётга етказадиган зарарларини очиб беради, баркамол авлодни тарбиялаш ва тинчликни сақлашга қаратилган муҳим тавсияларни ўз ичига олади.
-
Общая экология. Природопользование: Воздействие тяжелых металлов на растения
Курс лекций содержит полный обзор особенностей накопления тяжелых металлов представителями всех систематических групп растений – грибов, водорослей, лишайников, мохообразных и сосудистых; сведения о реакции их на избыточные дозы токсикантов, об использовании различных систематических групп и их отдельных представителей в биомониторинге загрязнения окружающей среды. Приведена информация о естественных и антропогенных источниках содержания металлов в биосфере и даны конкретные примеры исследования оценки трансформации лесных сообществ в окрестностях металлургических комбинатов. Пособие предназначено для студентов специальностей 3301, 3302.
-
Психология профессиональной деятельности в экстремальных условиях
Курс посвящен проблеме развития личности в психотравмирующих условиях деятельности. В учебном курсе анализируется деятельность в экстремальных и особых условиях, излагается психологическая сущность развития личности в процессе оперативной деятельности, рассматривается психосемантика развивающейся личности сотрудника правоохранительной системы, раскрываются теоретико-прикладные вопросы мотивационной сферы развивающейся личности. Обширный список литературы позволит студенту более глубоко изучить теоретические и практические вопросы развития личности.