-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Ойдинда юрган одамлар
Тоғай Мурод ўз қиссаларида Сурхон вохасининг оқкўнгил танти ва мард чавондозлари чаётини миришкор боғбонларию через пиллакорлари мехнатини уларнинг мухаббат деб аталмиш кўнгил қўшиқларини ўзигахос завқу шавқ олиб келади.
-
Ўн саккизга кирмаган ким бор
Шукур Холмирзаев 35 йил муқаддам ўзбек адабиётига мана шу қиссаси билан кириб келган эди. Қисса ўз даврида беқиёс шов-шувга сабаб бўлган ва ҳозир ҳам баҳс уйғотиши шубҳасиз, қолаверса, севган ва севилганлар учун бу китоб қадрсиз бўлмайди. Тўпламга, шунингдек, адибнинг кейинги йилларда ёзган ҳикоялари ҳам киритилган.
-
Пуштунлар хазинаси
Ёзувчи Ғафур Пўлатовнинг "Пуштунлар хазинаси" асари сўнгги йиллар ўзбек адабиёти насрчилигидаги биринчи даврий романдир. Воқеалар кўламининг батафсил тавсифи, кенг қамровли халқаро жараён ва кўпдан кўп эпик образларни ҳамда қўҳна тарихдан ҳозирги вақтгача бўлган даврни ўз ичига олгани учун асар даврий роман деб аталди.
-
Остонаси тилладан
Ушбу китобга асрлар давомида севиб куйланиб ва тингланиб келаётган ўзбек халқ тўй қўшиқлари: Ёр-ёр, ўланларнинг энг саралари танлаб киритилган. Халқ ижодининг бу бадиий юксак, дуру гавҳар қўшиқлари кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Қора китоб
Ёмғир ёғяпди? Ўтиб кетади. Ёмғир барибир гуноҳларимизни ювиб кетолмайди. Қаранг, ер ҳиди келиб қолди. Мен ёмғирдан кейин шу ҳидни яхши кўраман. Тақсирим, кечалари менинг тушимга жалалар кириб чиқади. У ойлаб, йиллаб ёғаётган бўлади-ҳаммаёқ сувга тўлиб кетади, шаҳарлар сел остида қолади, ер юзи ғарқоб бўлади.
-
Очиқ хат
Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусоффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи соҳил-улуғ мужтахидларига эришиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш.
-
-
-
-
-
Эрта қайтган турналар
«Туркий дунё Алишер Навоийдан қарийб 500 йил кейин адабиёт чўққисига Чингиз Айтматовни олиб чиқди», - деган фикрни бугун бирор бир адабиёт ихлосманди инкор этмайди. Асарлари дунёнинг 180 тилига таржима қилинган ва турли миллат вакилларини инсонни улуғлашга чорловчи қадриятлар атрофида бирлаш тирган ёзувчи ижодига китобхон халқи қайта ва қайта мурожаат қилаверади.
-
Иккинчи сеансга чипта
Машхур рус ёзувчиси Василий Шукшин асарларида оддий қишлоқ одамларининг серқирра ҳаёти ўзига хос тарзда қаламга олинган. Унинг ёзганлари шунчалик оддийликка қурилганки, бундай ҳикояларни ҳар қандай киши ёза оладигандек туюлади. Аммо ана шу оддийликда ҳаёт унсурлари рангин товланадики, беиҳтиёр адиб истеъдодидан ҳайратланасиз. Оддийликдан мураккаблик ва мураккабликдан оддийлик асарлар мазмуни шундай. Бундан ҳар қандай ўқувчи беқиёс лаззат топади. Василий Шукшин нафақат адиб, балки киноактёр, режиссёр, умуман олганда, улкан санъаткордир.
-
Мегрэ ва дайди
Француз ёзувчиси Жорж Сименон ўзининг полиция комиссари Мегрэ ҳақида ёзган қатор психологик-детектив романларида юз берган жиноятнинг бутун тафсилотини қизиқарли эпизодларда фош қилиш билан бирга, айни чогда мазкур жамият ҳаётида учраган иллат ва пуқсонларни ҳам шафқатсиз танқид остига олади. Бу тўпламда китобхон Муаллифнинг комиссар Мегрэ фаолиятидан ҳикоя қилувчи «Мегрэ ва дайди» ҳамда «Мегрэ министр ҳузурида» романларини ўқийди.
-
Katta umidlar
Hammasi oddiy voqeadan boshlanadi. Yosh Filipp qabriston yonida o'ynab yurganida qamoqdan qochgan mahbus uni tutib oladi va boladan o'zi uchun yegulik va egov olib kelishini talab qiladi. Mana shu voqea bolaning kelajagini o'zgartirib yuboradi. Aziz kitobxon! Mashhur ingliz yozuvchisi Charlz Dikkensning „Katta umidlar" romani sizning sevimli asarlaringiz qatoridan o'rin olishiga ishonamiz.
-
Хотин душмани. Тўкилган япроқлар
Мактублар тарзида ёзилган ушбу асарда дастлаб аёл макри, айни маконда «хотин душмани» дея лақаб олган Ҳомонголосга нисбатан Соранинг ўч олиш режаси, иккинчи қисмда эса Хомонголоснинг кечинмалари-ю, нега «хотин душмани» эканлиги ёритиб берилади. «Тўкилган япроқлар»да ўрта тоифага мансуб бир оиланинг фожиаси қаламга олинган. Асарнинг бош қаҳрамони Али Ризобей болаларининг ўзлигидан, ахлоқий қадриятлардан тобора узоқлашиб, йўқлик томон юз тутишларига чорасизликдан томошабин бўлар экан, фарзандларини азим дарахтнинг сарғайиб тўкилаётган япроқларига ўхшатади. Янада даҳшатлиси - асар сўнггида Али Ризобей япроқлари тўкилган дарахтдек ғурур ва ҳатто ҳаётий маслагидан ҳам ажралади. Ёзувчи услуби ва таржимон маҳорати маҳсули бўлган ҳар иккала роман адабиёт ихлосмандларига манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Bo'ri o'g'li
Amerikalik iste'dodli yozuvchi Jek London nomi o'zbek ki- tobxonlariga yaxshi tanish. Adibning „Martin Iden", „Uch qalb" romani, qissa va hikoyalari o'zbek tiliga tarjima qilingan. Qo'lingizdagi to'plamda Jek Londonning eng sara hikolari jamlangan. Ushbu kitob sizning ko'ngil mulkingizdan o'rin olishiga ishonamiz.