-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
-
Ijtimoiy fanlarning kompleks muammolari
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Бобур шахсияти ва шеърияти
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг дилкаш шахсияти ва шеъриятига қизиқиш қарийиб 20 йил аввал етук ўзбек мумтоз шоири Алишер Навоий ва унга замондош шоирлар асарларини ўргана бошлаганимда уйғонган эди. Асрлардан буён Ўзбекистон аҳли Бобурни бир ҳукмдор фотиҳдан кўра мумтоз шоир, таниқли носир ва олим деб билади ҳамда севиб ардоқлайди. Ушбу услубий қўлланмада шоир ҳақида маълумотлар батафсил юритилган.
-
Qadimgi Farg`ona - Davan davlati tarixi
O`zbekiston tarixi fanidan ishlab chiqilgan mazkur o`quv qo`llanma bakalavriat mutaxassislik yo`nalishlari talabalari uchun mo`ljallangan.
-
Термизлик икки аллома
Ушбу рисола термизлик икки буюк аллома Абу Исо Муҳаммад ва Ҳаким Термизийларнинг ҳаёти, ижодий фаолияти, ислом илмлари ривожига қўшган ҳиссаси, илмий-маънавий мероси тадқиқига бағишланади. Алломаларнинг ўз давридаги диний масалалар, инсон руҳияти, аҳлоқ-одоб, ҳикмат борасида берган қимматли фикрлари бугунги кунимизда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.
-
Боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш: пакана ва ярим пакана (интенсив) мевали боғларни ташкил этиш,ички ва ташқи бозорларда юқори талабга эга бўлган, юқори ҳосилдор узум навларини яратиш" бўйича қўлланма
Қўлланмада интенсив мевали боғларни ташкил этиш ва агротехник тадбирлар ва уларнинг хусусиятлари, ички ва ташқи бозорларла юқори талабга эга бўлган янги ва истиқболли навларини яратиш, касалликлар ва зараркунан- далар ҳамда уларга қарши кураш чоралари келтирилган. Қўлланма қишлоқ хўжалик мутахассислари, деҳқон, фер-мер хўжаликларига мўлжалланган. Ундан олий ўкув юрти талабалари, бакалавр, магистрлари, аспирантлар, ёш олимлар фойдаланишлари мумкин.
-
Ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш масалалари
Мазкур рисолада мамлакатимизда ёшлар орасида жиноятчилик масалалари ва уларни келтириб чиқарувчи сабаблар, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик профилактикаси, ёшлар ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришнинг ўрни ва аҳамиятига оид масалалар амалдаги қонун ҳужжатлари ва мавжуд илмий адабиётлардан фойдаланган ҳолда бугунги кун воқеликлари асосида ёритиб берилган.
-
Diktantlar to`plami
Mazkur to`plamda diktant yozdirish metodikasi, matnlarning bolalar yoshining xususiyatlariga mosligi, ta'lim-tarbiya jarayonlaridagi uzviylik, o`quvchilar lug`at boyligini, nutqini rivojlantirish kabilar to`la o`z aksini topgan. Shu bilan birga, undagi materiallar boshlang`ich ta'lim Davlat standarti talablari asosida jamlangan.
-
Болалар ўйинларининг педагогик асослари ва методикаси
Мазкур ўқув услубий қўлланмада замонавий спорт турларининг шаклланишига замин бўлган халқ ўйинлари тарихий-педагогик аспектда тадқиқ этилган. Муаллиф халқ ўйинларини миллий ўзига хослигини, уларнинг умумбашарий қадриятлар сифатидаги ўрнини кўрсатишга ва кўплаб илмий материаллар асосида амалиётга тадбиқ этиш методикасини таҳлил этиб берган.
-
Бодрингни иссиқхоналарда етиштириш 15-китоб
Тўпламда қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан, мева-сабзавот ва полиз экинлари, ғаллачилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид ривожланган давлатлар ва юртимизда эришилган кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар қамраб олинган.
-
Tennis
Mazkur uslubiy qo`llanma hozirgi zamon talablariga muvofiq ilg`or xorijiy tajribalarni hisobga olgan holda oliy ta'lim muassasalarining talabalari hamda akademik litsiey va kasb-hunar kollejlari o`quvchilariga to`garak mashg`ulotlari o`tkazish uchun mo`ljallangan,
-
Учебно-методическое пособие по выполнению самостоятельных работ по предмету "Стратегия развития Узбекистана"
Курс "Стратегия развития Узбекистана" раскрывает основные научные принципы построения демократического общества в Узбекистане, анализирует основные этапы преобразований, показывает необратимость проводимых в стране реформ, помогает формированию гражданской позиции каждого члена общества.
-
Бодрингни очиқ майдонларда етиштириш 14-китоб
Тўпламда қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан, мева-сабзавот ва полиз экинлари, ғаллачилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид ривожланган давлатлар ва юртимизда эришилган кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар қамраб олинган.
-
Бобур Мирзо
Тарих саҳифаларини варақлар эканмиз, ўзбек халқининг жаҳон маданияти хазинасига қўшган буюк ҳисса, маънавияти узоқ ўтмишдан дунёга маълум ва машҳур бўлиб келгани кўзга яққол ташланади. Миллат номи билан улуғланган алломалар ҳақида гап борганда, ўзининг иқтидори, ақл-заковати, мураккаб тақдири ҳамда очиқ руҳий олами билан Заҳириддин Муҳаммад Бобур киши эътиборини ўзига кўпроқ тортади.
-
Давлат таълим стандартлари ва унинг шахс маънавий-маърифий ва маданий ривожланишидаги аҳамияти
Ушбу илмий-услубий кўлланмада узлуксиз таълим стандартларини яратилиш технологияси, жорий этилиши ҳамда унинг шахс маънавий-маърифий маданий ривожланишидаги аҳамияти ва ўрни масалалари ёритилган.
-
Пахта етиштириш 13-китоб
Тўпламда қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан, мева-сабзавот ва полиз экинлари, ғаллачилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид ривожланган давлатлар ва юртимизда эришилган кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар қамраб олинган.
-
Билиш фалсафаси
Маълумки, билиш билмасликдан билишга, бир билимдан иккинчи, янада чуқурроқ, билимга ўтиш сифатида, объектив, тобора тўлароқ, кўп қиррали ҳақиқатга томон қилинадиган ҳаракат сифатида намоён бўлади. Тўплам бакалавр, магистр ва кенг китобхонларга мўлжалланган.
-
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчилар диагностикаси ва коррекцияси
Мазкур методик қўлланма вояга етмаганлар билан шуғулланувчи мутаҳассислар фаолияти жараёнида: вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни аниқлаш; уларнинг турмуш тарзи ва ҳатти-ҳаракати, мулоқоти ва қизиқишларни ташхислаш асосида тегишли коррекция ишларини амалга ошириш; вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича жойларда комплекс тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга ёрдам беради.