-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Рақамли қальа
Қўлингиздаги китоб замонавий жаҳон адабиётининг энг машқур ёзувчиларидан бири, бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ нусхада китоб сотган Ден Брауннинг “Рақамли қалъа“ романидир. Ушбу роман Ден Брауннинг илк романи бўлиб, бу асари билан ёзувчи дунёга машҳур бўлиб кетади. Бугунги кунда Ден Браун “New York Times“ нашри томонидан бир неча бор дунёнинг энг машҳур 100 инсони сифатида эътироф этилган. Унинг асарлари бестселлерлар рўйхатида биринчи ўринларни эгаллаб келмокда. Ден Браун дунёда энг кўп даромад қиладиган ёзувчилардан бири ҳисобланади. «Рақамли қалъа» романи 1998-йилда ёзилган. Ёзувчи асарининг ёзилишига ҳаётда ўзи гувоҳ бўлган воқеалар сабаб бўлади. Асарда рақамли хавфсизлик, ватан хавфсизлиги йўлида ишлайдиган жасур шахсларнинг ҳаёти, улар учрайдиган хавф масалалари кўтарилган. Ушбу асарда ҳам ватанпарварлик, хам эҳтиросли севги, ҳам қизиқарли маълумотлар, хам сизни ўз дунёсига саёҳат қилдирадиган ажойиб сюжетни топасиз. Асар воқеалари АҚШ, Испания, Япония каби мамлакатлар ҳудудида ўтиши, воқеаларнинг тез ва кутилмаган ривожи сизни ўзига мафтун қилади ва ўзбек китобхонларига маъқул бўлади деб умид қиламиз.
-
Талваса
Зулм оламидан ҳикоя қилувчи «Талваса» романи ёзувчи Тоҳир Маликнинг «Ш айтанатнинг турфа одами» туркумига киради. Унда жиноят кўчасига адашиб кириб қолган ёшларнинг аянчли қисмати ҳикоя қилинади. Тўпламга, шунингдек, «Озод инсон ҳақида қўшиқ қиссаси ҳам киритилган.
-
Chinor
Asqad Muxtor nasrining mavzu-mundarijasi rang-barang, qahramonlari xilma-xil va o‘ziga xos. Yozuvchining asarlari markazida mehnat mavzui, o‘zi yashagan asr kishilari obrazi turadi. Siz “Chinor” romanini o‘qish asnosida bunga yana bir bor amin bo‘lasiz.
-
Темурийлар силсиласи
Романда XV асрнинг иккинчи ярми, Шоҳрух ва Улуғбек Мирзолар вафотидан сўнг Мовароуннаҳр ва Хуросонда подшоҳлик қилган Темурийзодалар, уларнинг тож-у тахт йўлидаги ўзаро курашлари, қисмати мавзу қилиб олинган. Тарихий манбалар асосида даврнинг ўта чигал манзараси, парокандалик авжи, қаттоллик сабабияти ёритилади. 1447 йилдан, то 1507 йилга қадар кечган воқеа-ҳодисаларда Гавҳаршод Бегим, Улуғбек, Алоуддавла, Иброҳим, Абулқосим Бобур, Шоҳ Маҳмуд, Абдуллатиф, Абдулло, Абу Саъид, Ҳусайн Бойқаро, Султон Муҳаммад, Ёдгор Муҳаммад, Султон Аҳмад, Султон Маҳмуд, Умаршайх, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бойсунғур, Султон Али Мирзолар иштироки, тутган ўрни тадқиқ ва тасвир доирасига киритилган. Нуфузли ва айни вақтда, маккор маликалар Хадича ва Зуҳра Бегимлар қиёфасига чизгилар битилган. Темурий Мирзоларнинг муросадан йироқ, муттасил ёвлашуви ташқи тажовуз ва босқинларга йўл очганлиги, натижада буюк Амир Темур асос солган улкан салтанатнинг емирилиши ва интиҳосига боис бўлганлиги теран талқин этилган. Мазкур «Темурийлар силсиласи» романи 2014–2015 йилларда нашр этилган «Амир Темур сулоласи» китобининг мантиқий давоми бўлиб, эл-у юртимиз кечмиши ихлосмандларига мўлжалланган.
-
Танланган асарлар 3-жилд (драмалар, публицистик мақолалар)
Атоқли ўзбек адиби Фитрат адабиёт, санъат ва илм-фаннинг турли соҳаларига оид бой мерос қолдирган. Ушбу жилддан адибнинг «Чин севиш», «Ҳинд ихтилолчилари», «Арслон» ва «Восеъ қўзғолони» драмалари ҳамда истиқлол орзуси билан йўғрилган публицистик мақолалари ўрин олган.
-
Публицистик асарлар
Қисқаси шулким: бизнинг ҳақимиз уларнинг ҳақтариндан уч йўла беркдир. Мана шуларни тилаб олмоқ учун шаҳар думасининг кўбчилигини олмоқ керак, шаҳар думасининг кўбчилигини олмоқ учун мусулмонларнинг сайлов куни лозимдур. Йўқ, сайлов куни ҳар ким ўз уйинда ўтирса, бошқалар кўбчилик бўлиб келсалар ва думанинг кўбчилигини ўз тарафлариға ўткарсалар, у вақт биз ҳеч бир ҳақимизға эришолмасмиз, яна эски каби ҳуқуқсиз бўлиб қолурмиз; яна эскиси каби ўз шаҳримизда ўз оқчамизнинг роҳатини ўзимиз кўролмасмиз.
-
Ҳинд сайёҳининг қиссаси
Қисса Бухорога келган ҳиндистонлик мусулмон сайёҳ тилидан ҳикоя қилинади. Аслида хинд сайёҳи - ёзувчининг ўзи. Бу ерда Фитратнинг асар қурилмаси борасидаги маҳоратига, фикрни баён этиш услубига тан бермасдан илож йўқ. «Ҳинд сайёҳи» ёзилган пайтда Россияда Столипин ислоҳоти авжга чиққан, биринчи рус инқилобининг «аччиқ сабоқлари» ҳукмрон синфни ларзага солган, ана шулар таъсирида эса Россияга қарам бўлган Бухорода маърифатпарвар жадидлар ҳаракати анча кучайган эди. Шунингдек, бу даврда. Туркия ва Эрондаги маърифий-инқилобий ҳаракатлар жонланган, Афғонистонда мустабид амир Ҳабибуллохон зулмига қарши Омонуллохон, Махмуд Тарзийлар ҳаракати юзага келган эди.
-
Сайланма
«Сайланма» — оташнафас ҳам миллатпарвар шоиримиз, марҳум Шавкат РАҲМОН (1950—1996)нинг ҳаётлик чоғида ўз қўли билан тартиб бериб кетган энг сўнгги китобидир. Китобдан фақат илгари чоп этилган тўпламлардан сайланган лирик-фалсафий шеърларгина эмас, балки Ўзбекистон мустақиллиги арафасида ва ундан кейин, ўлим тўшагида қоғозга туширилган (шундан баъзилари илк бора эълон қилинмоқда) бадиий мўъжизалар ҳам ўрин олган. Ўйлаймизки, видо китоби XX аср ўзбек шсъриятида, умуман, умумтуркий адабиётда чинакам ҳодиса бўлган ШОИР шахсияти ва унинг кўнгил кенгликлари-ю юрак қирралари тўғрисида ўқувчига тўла-тўкис тасаввур беради.
-
Одоб ва осудалик. Иккинчи жилд. 35 сир
Мазкур китоб хам илмий, хам оммабоп характерга эга бўлиб, қизиқарли услубда тузилганлиги, адабий рангларда жиловланиб туриши билан алохида эътиборга моликдир. Муаллиф китобни тайёрлашда ўзига хос бўлган тиришқоқлик, ўткир зехн ва билим билан ёндашган.
-
Чин севиш (шеърлар, драмалар, мақолалар)
Фитрат сўзининг луғавий маъносини ўзбек тилининг икки жилдлик изоҳли луғатидан тополмайсиз. «Навоий луғати»да «табиат, тугма табиат, яратилиш», деб изоҳланган. Гарчи бу сўз тилимизнинг бугунги «Изоҳли луғати»га кирмаган бўлса-да, уни эшитмаган каши кам. Бу ном бир вақтлар зиёлилар даврасида бениҳоя иззат ва шараф билан тилга олинган. Унинг ақлу заковатини Қавказ ва Волга бўйидаги ҳамкасабаларигина эмас, Москва, Ленинграддаги шарқшунослар ҳам юксак даражада қадрлаганлар. 1924 йилда у Москвада Шарқ тиллари институтида дарс берган, профессор бўлган.
-
Меъёр ва осудалик
Профессор Ё. Абдуллаев томонидан битилган ушбу китоб меъёрнинг туб мохиятини ёритишга, унга риоя қилиш заруриятига, меъёрни билмаслик эса кандай салбий оқибатларга олиб келиши каби долзарб масалаларга бағишланган.Қадриятларимиз ичида "меъёр" деган олтин ўлчов бор! "Андиша" номли бебахо тизғин бор. Дунёнинг ўзини катта-кичик мавжудликнинг хаммасини меъёр бир бутунликда ушлаб туради. У йўқ жойда мувозанат йўқ, оғиш бошланади.
-
Ажаб замона
Китобга Завқийнинг 1958 ва 1960 йилларда нашр этилган «Танланган асарлар»идаги шеърлар асос қилиб олинди. Шу билан бирга Қўқондаги Ғ. Ғулом номидаги вилоят адабиёт музейи илмий ходимлари томонидан узок йиллар давомида аниқланган 45 та ғазал, 13 та мухаммас, 1 та мусаддас, 1 та маснавий, 10 та қитъа ва таърихи жами 70 та шеър ҳам китобдан ўрин олди. «Ажаб эрмас», «Қиссаи Фарғона», «Ажаб замона», «Каждор замона» деб номланган шеърлар аввалги «Танланган асарлар»да қисқартирилгаи ҳолда босилган бўлса, янги нашрда бу шеърларнинг ишончли манбалардан олинган тўлиқ матни берилди.
-
Танланган асарлар IV жилд
Абдурауф Фитрат бадний ижод ва илмнинг жуда кўп соҳалари буйича тадқиқотлар олиб борди. Сизга ҳавола қилинаётган 4-жилддан унинг «Алабиёт қоидалари». «Энг эски турк адабиёти намуналари» каби ада биётшуносликка, «Тилимиз», «Сарф», «Наҳа» сингари тилшуносликка оид ҳамда ижтимоий-маърифий йуналишдаги «Оила» асари урин олган.
-
Бегонa
Альбер Камю - XX аср француз адабиётининг йирик намояндаларидан бири, адабиёт бўйича Нобель мукофотининг соҳиби, моҳир адиб, драматург, файласуф, “Тубанлашув”, “Вабо”, “Сизиф ҳақида асотир”, “Калигула”, “Асотир ва қиёфа”, “Исёнкор одам”, “Бегона” каби асарлар муаллифи. А.Камю ўз асарларида Иккинчи жаҳон уруши даҳшати оқибатида пайдо бўлган инсоний тақдирнинг абсурд ҳиссиётларини куйлаган. Альбер Камюнинг “Вабо” ва “Бегона” асарлари Аҳмад Аъзам томонидан моҳирона таржима қилинган. “Ҳикматлар", “Ён дафтарчалар” асарлари эса И.Бек томонидан ўзбек тилига ўгирилган. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Навоийнинг номи бархаёт
Алишер Навоий дахоси- шеърият оламининг ноёб дурдонаси. Муъжизалар олами ичра беназир муъжизадир.
-
Танланган асарлар V жилд. Илмий рисолалар
Абдурауф Фитратнинг қўлингиздаги Ѵ жилдига ўзида фалсафий қарашларни мужассам этган «Бедил» («Бир мажлисда»), «Мухтасар ислом тарихи», «Нажот йўли» («Раҳбари нажот») ҳамда аруз вазни тадқиқига бағишланган «Аруз ҳақида» илмий-маърифий рисолалари киритилди.