-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
SAODAT ASRI QISSALARI
Абул Ахаб Маккада колган, касаллиги туфайли Бадр ҳарбига бора олмай, ўрнига бошқа одамни ёллаб жўнатган эди. Кетганлар изидан кунлаб йўл пойлади. Зафар суюнчисини келтирадиган одамни кутди. Шундай хабар келса, юзига қайтадан қон югуриши, янги хает бошланиши аник. Бир куни келиб: “О ртиқ нам чекма, эй Абул Ахаб. Бағрингда ёнган оташни сўндирадиган натижага эришяпмиз. Мана, Муҳаммаднинг қонли кўйлаги, мана, дўстларининг кесилган бошлари!” дейдиган хуш хабарчига суюнчисига нималар бермасди, нималар!..
-
МУХАББАТ ҚЎШИҒИ
Покиза, тонг ҳавосидек мусаффо мухаббатни куйлаш, инсонийликни улуғлаш, хулқи ахлоқимизда пайдо булаетган янги муносабатларни чин Юракдан олқишлаш мазкур тўпламдаги кўпчилик ҳикояларнинг асосий мавзуидир.
-
РОБИНЗОН ҲИКОЯСИ
Мазкур «Робинзон ҳикояси» машҳур инглиз адиби Даниэл Дефонинг «Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари» номли романининг қисқартирилган нусхаси бўлиб, ХХ аср бошида Фозилбек Отабек ўғли томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.
-
БЕГОНА
Альбер Камю нафакат ўз ватани Францияда, балки бутун дунёда шуҳрат топган буюк адиб ва файласуфдир. Унинг роман, қисса, хикои, бадил ва ҳатто кундаликларидаги ёзувлари ҳам бадииёт, фикр, тафаккур, умуман, адабиётни қадрлайдиганлар учун доимий кўнгил ҳамроҳидир.
-
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар мониторингини юритиш методологияси
Мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар унумдор ерларга таалукли бўлиб, умуммиллий бойлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва мамлакат озиқ-овқат хавсизлигини таъминлашнинг асосий воситаси ҳисобланади.
-
Najot yo'li
Ushbu kitob "Jadid ma’rifatparvarlari g‘oyalaridan yosh avlod tarbiyasida foydalanish" mavzusidagi inovatsion tadqiqotlar doirasida nashr etildi. Kitobga buyuk ma’rifatparvar bobomiz Abdurauf Fitratning turli asarlaridan bir qator ibratli iqtiboslar va parchalar kiritildi. Ushbu jajji kitobcha sizga doimiy hamroh bo‘lishga ishonamiz.
-
Икки эшик ораси
Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур китоб Ўткир Ҳошимов асарлари ичида қамрови, ўқувчи қалбига яқинлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Унда адиб қарийб қирқ йиллик даврни ўз ичига олган, бир қанча чигал ва мураккаб тақдирлар мисолида ўз халқининг уруш даврида бошдан кечирган ҳаёти, қисмати ҳақида маҳорат билан қалам тебратган. Замон ва давр қандай шароитда кечишидан қатъи назар инсоний қадр-қиммат тушунчаларини сақлаб қолган, тақдирини эл-юрти, халқи, Ватани тақдири билан боғлаган, фарзандидан айрилганида ҳам қалбига қувонч бахш этиши мумкин бўлган бошқа сабабни ўзи учун ярата олган, ҳаётини севги-муҳаббат туйғулари билан безамоқчи бўлгани ҳолда уруш ҳукмига тобе бўлиб қолган инсонлар қисматини ифодаловчи ушбу асар мутолаасидан сўнг бугунги ўтаётган тинч-омон ҳаётингиз, фарзандларингиз бахти учун шукрона айтасиз. Асар айнан шу жиҳати билан қалбларга яқин.
-
Ғаройиб олам
«Ахир жониворлар — жигарларимиз!» Бу нидо шоир С. Есенин қалбидан отилиб чиққан. У худди «Ғаройиб олам» учун махсус ёзилгандай. Чунки тўпламга киритилган ҳикоя ва қиссалар тилсиз қадрдонларимиз ҳақида. Уларда ҳайвонларнинг ҳаёти, тақдири, яшаш тарзи, атрофдаги нарса, ҳодиса ва кимсаларга муносабати жуда нозик, изчил тасвирланган. Мутолаа давомида китобхонлар амин бўлишади — бу олам ростдан ҳам ғаройиб.
-
Дўст орттириш ва одамларга таъсир кўрсатиш тўғрисида
Дейл Карнеги жамиятдаги муносабатларнинг нозик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратади. Инсонларнинг ўзаро муомала маданияти, ўзини тутиш, мулозамат, бошқаларни ҳурмат қилиш, ишларини юқори баҳолаш орқали обрў-эътибор топиш мумкинлигини таъкидлайди. Шунингдек, ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлашнинг турли йулларини очиб беради.
-
АЛВИДО, ҚУРОЛ!
Биринчи вариантни ёзаётганимда Канзас-Ситида ўғлим Патрик туғилди, уни онасининг қорнини ёриб олдилар, мен Оук-Паркда, Иллинойсда, сўнгги вариант устида ишлаётга- нимда отам ўзини отиб қўйди.
-
Buqalamun
Jahon adabiyoti hikoyachiligini mashhur rus yozuv- chisi Anton Chexov ijodisiz tasavvur qilish mushkul. XIX asrning so'nggi choragida rus kitobxonlari e'tirofiga sazovor bo'lgan yozuvchi hikoyalari XX asrning dastlabki yillaridayoq o'zbek kitobxonlariga taqdim
-
НАВОИЙНИНГ ЕТТИ ТУҲФАСИ
Жаҳон адабиёти хазинасига бебаҳо дурдона булиб қўшилган классик мерос асрлар давомида авлодларни тарбиялаб келди ва бундан буён ҳам шундай улуғвор вазифани адо этаверади. Зеро, адабиёт тарихи мутахассислари зиммасига жаҳон классик адабиётини тадқиқ этиш
-
СЎЗ ЙЎЛИ
Сўз йўли. Васлу хижрон, дийдору айрилик, соринчу севинч йўли. Найсон ёмғирларидан кўкариб, барг ва куртак ёзмок, ер билан осмон аро шеър ва кўнгил кўйида бир умр тўкилмок, тукилмок, тўкилиб бормок.
-
ҚИРҚ ҲАДИС
Ислом дунёсининг энг машҳур олимларидан бўлмиш Яҳё ибн Шараф ан- Нававий ҳижрий 631 йил муҳаррам ойида Дамашқ яқинидаги Наво деган жойда дунёга келдилар. Ёшлик чогларида бошка болалар каби ўйинқароқ бўлмай, аксинча, илмга каттик бел боғладилар.
-
Икки ўт ораси
Эркин шу кунгача қўрқиб, пусиб кун кечирди. Бир кунмас, бир кун бу сир очилишини идрок этарди-ю, аммо бу қай тарзда юз беришини тасаввур ҳам қилолмасди. Шундай, баъзида инсон бир хатога йўл қўяди-да, умр бўйи унинг таъқибидан қутилолмайди. Вақтида тузатилмаган хато уни чирмовиқдай ўраб, икки ўт орасида яшашга мажбур қилади.