-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Ичиндаги ичиндадур
«Ичиндаги ичиндадур» Мавлоно Жалолиддин Румийнинг турли мажлисларда билдирган «ўтлуг» фикрларидан таркиб топган. Сиз ушбу рисолани ўқиб, инсон ва олам, онг ва борлиқ, инкор ва исбот, хаёл ва амал сингари фалсафий тушунчаларнинг асл моҳиятини англайсиз. Ва ҳамма нарса Ўзингизда, ҳамма нарса Ўзингиздан эканлигига яна бир бор иймон келтирасиз.
-
Етти мажлис (Мажолиси сабъа)
Жалолиддин Румийнинг илмий ва адабий мероси гоят катта. Ғазал, маснавий ва рубоийларни ўз ичига оладиган "Девони кабир" ("Улуғ девон"), фалсафий-сўфиёна мушоҳадалар, руҳият диалекти- касини кашф этиб, инсон ақлини лол қолдирадиган теранлик би лан ёзилган "Маснавий-маънавий", "Мактубот", "Фиҳи мо фихий" ("Ичиндаги ичиндадир") номли асарларини бутун дунё севиб ўқийди.Румий ўз асарларида одамни тадқиқ этади, унинг табиати ва интилишларини кузатади, ботиний жилолар ва сурилишлар, қалб силжишларини қидириб топади. Румий асарларидаги жозиба шу қадар инсон кўнглига яқинки, унинг ҳар бир сўзи бир маёқ, умр йўлларини ёритгувчи чироқ, қалбга қўйиладиган зиё кабидир
-
Раҳбарлик, дўстлик, одамийлик фазилатлари
Ушбу рисолада кўп йиллик тажриба, кузатишлар, ҳаётий хулосалар, қисқача айтганда, ён даф- тарга узоқ давр мобайнида тушириб борилган мулоҳазалар қаймоғи киритилган. Бугунги замонда, раҳбар, жамият ўртасида ўз мавқеи, обрў-эътиборини қозонмоқ истагидаги ҳар бир кишига бу қайдлар фойда келтиришига ишонч комил
-
Ҳасад ва ҳавас
Ушбу китобда инсоният яратилганидан буён ҳаётига таҳдид солиб келаётган ҳасад ва унинг сабаб оқибатлари ҳақида сўз юритилади. Диний ва дунёвий тушунчаларда бу хасталикни англаш, ундан асралишнинг асослари ва муолажалари Қуръони карим, Ҳадиси набавия асосида кенг қамровли баён этилади. Шунингдек, тарихий манба ва мумтоз бадиий бисотимиздан ишончли лавҳалар келтирилади
-
Танланган асарлар
Ушбу китобда улуғ адиб, ўзбек романчилик мактаби асосчиси Абдулла Кодирийнинг машҳур «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» ва «Диёри Бакр» асарлари жамланган.
-
Ой чиқмаган тун
Ушбу китобда муҳаббат ва вафо шарафланади. Ў фарзандининг тарбиясига бефарқ қараган, унинг севгисини бойликдан, амал ва мансаб курсисидан қадрсиз, деб билган айрим ота-оналарнинг пушаймонлиги очиб берилади. Шунингдек, ҳикояларни ўқиб, сиз ёшликдаги покиза севгининг нақадар бегубор туйгуларга бой эканлигига яна бир бор амин бўласиз.
-
Оқибатли бўлинг, одамлар
Аҳад Қаюм серқирра ижодкор. Унинг навбатдаги «Оқибатли бўлинг, одамлар!» шеърий мажмуасидаги қўшиқлар ҳам таниқли хонандалар томонидан ижро этилиб, дилларни хушнуд этмоқда. Оқибат одамийлик туйғулари Аҳад шеърларида ўзгача янграйди. Унинг акс-садолари ўқувчи қалбига худди куй янглиғ етиб боради. Аҳад Қаюмнинг ўзи ҳам ёш, қалби ишқ билан тўла бўлгани учун балоғат бекатидаги ёшларни яхши тушунади. Гўёки очиқ дафтардай, уларнинг қалбини кўриб тургани учун ҳиссий дардларини ўз дардидай қоғозга тўкиб солади. Бу соҳир қаламдан танг қолаётган, шеърларининг ҳар сатрида ўз дардини кўраётган ёшлар оммавий равишда шоирнинг мухлисига айланишмоқда. Шу кунларда шоирнинг ижоди "шира бойлаб" турли оҳангдаги шеър машқи билан машғул. У "китобдан китобга" ўтгани сари фикрлари, лирикаси янада теранлашиб камолга етмоқда.
-
Нур қидириб
Покистон саёҳати тассуротларим, шахсий кузатишла рим ва фактлар, ҳужжатлар асосида «Нур қидириб» повестини ёздим. Мен бу повестда Покистон мамлакатида прогрессив ёшлар, ишчилар ва интеллигенциянинг тинчлик учун, курашини кўрсатишга уриндим. Бу асарии Покистон халқига, унинг курашчи ёшларига бағишлайман. Воқиа Лоҳур шаҳрида боради
-
Кумуш теракзор
Шоира Разно Одилованинг шеър ва ҳикоялари соддалик ва самимиятдан қўр олган. «Шовуллайди кумуш теракзор» дея ўқувчининг ҳис ва туйгуларини жунбушга келтиради шоира ўз шеър- ларидан бирида. Ҳикоялари эса оддий ҳаётий воқеалар асосида яралган.
-
Yaxshilik.
Yaxshilik qudratli kuchdir. U ko'ngildagi sahrolarni bog'-u rog'ga aylantirib, uzoq yillik muzlarni eritgancha kishiga iliqlik ba- g'ishlaydi. Yaxshilik qarshisida har qanday toshbag'ir odam ham tob bera olmaydi.Muallif shu nomli asarida yuqoridagi fikrlarni o'zining badiiy mahorati ila yorqin ifodalay olgan. Hikoyani o'qir ekansiz, siz ham o'zingizni asardagi samimiy insonlarning yaxshiligidan bahramand bo'lgandek sezasiz.To'plamdagi boshqa bir qator qiziqarli qissalar va hikoyalar ham sizni befarq qoldirmasligiga ishonamiz!
-
Муҳаббат бор.
Инсон борки, севади-севилади. Муҳаббат аталмиш туйгу кимлар- нинг бошига тушмаган дейсиз! Алҳол, севгига лиммо-лим инсонга атроф-жавониб гўзал бўлиб кўринади. Унинг наздида табиат янада мафтункор, богу роғлар чароғон, тоғлар янада сервиқор! Таассуфки, ҳаётда бўлгани каби, муҳаббатда ҳам биргина босилган ножўя қадам надоматларга дучор қилмоғи мумкин. Ҳар ким бир лаҳзада, сониялар ичида хатога йўл қўйиши эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун ҳам ҳаётда адашганлар, йўлини йўқотганлар бисёр! Энг муҳими, бундай саҳф, янглишишлардан тўғри хулоса чиқармоқ даркор. Зотан
-
Жосуслар ўйини
Қўлингиздаги ушбу асар қаҳрамони Абубакр исмли ўзбек йигити. У тақдир тақозоси билан болалик чоглариданоқ Англия тупрогига бориб қолган. Бу ерда учи «Алекс Гордан» деб аташади. Абубакр-Алекс јаннинг ўчикир сизодиянин, ноёб қобилияти билан Буюк Британия хавфсизлик хизмат разбариятининг назарига тушади ва ушбу машхур идора хизматига олинади.
-
Ғазал гулзоридан 100 оташин гул
Қўлингиздаги китобчада мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг «Хазойин ул-маоний» китобидаги «Ғаройиб ус-сиғар» девонидан ўрин олган дастлабки 100 ғазалнинг насрий баёни ўрин олган. Гарчи бу хилифода усули билан шоир қаламига мансуб бадиий наларнинг ғоявий-бадиий нафосатини акс эттириш имконияти бўлмасаҳам, бу асар ғазаллар мазмунини чуқурроқ англаб олишингизга маълум даражада ёрдам беради, деб умид қилами
-
Баҳор йиллари
Бахорнинг бегубор, бахтли кунларидан илҳом олиб хаётнинг сиз-у биз тотмаган синовларида тобланиб келган Шохруҳнинг шеърларида эртанги кунга ишонч, келажакка бўлган иштиёқ ва кўтаринки кайфият билан биргаликда тушкунликдан чикиб кетганлиги акс эттирилган. Унинг ёритган мавзуларида асосан шукроналик, Ватанга бўлган меҳр ҳамда дўст-у биродарларга қаратилган садоқат каби мавзулар инсонни бироз ўйчанлиг-у кадр тушунчасининг янада оширилишига бошлайди. Қўлингиздаги ушбу китоб Шохруҳнинг қалбидаги бор кечинмаларини яккол акс эттирган кўзгу десак, муболаға бўлмайди. Аминмизки, ёш ижодкоримизнинг янги шеърий тўплами сизнинг кўнглингиздан муносиб ўрин эгаллайди. Биз эса Шохрух Жалил ижодида юксак парвозлар мудом канот бўлишининг тилакдошимиз
-
Мовий барқут сири
«Умр ҳикматлари», «Қоядаги атиргул» номли китоблари муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Гулчеҳ ра Жамилованинг ушбу тўпламида сўнгги йилларда ёзилган бир туркум ҳикоялар жамланган.Биламизки, ҳаёт турли воқеаларга бой, ҳаяжонли ке чинмалар ва чуқур ўйлаб сўнг хулоса чиқаришга ундайдиган тафсилотлар билан тўлиқ. Кўлингиздаги китоб ана шундай воқеа-ҳодисаларнинг ҳосиласидир
-
Ибрат мактаби
Мазкур тўпламда Мамаюнус Пардаевнинг хаёт йўли, унинг ҳикматлар гулдастаси ёритилган. Улар Шартли равишда бир қанча мавзуларга бўлинган. Китобда энг аввало, унинг таржимаи ҳолига, жъни илмий-педагогик фаолиятига ўрин берилди. Сўнгра устозлар эътирофи келтирилди. Набатдаги боб эътироф деб номланган ва унда ҳокимият раҳбарлари, бошка давлат ва жамоат арбобларининг фикрлари берилди. Олим ҳақида унинг устозлари билдирган фикрларга ҳам алоҳида ўрин ажратилди. Дўстларининг фикрлари ҳам алоҳида бўлимда келтирилган. Олимнинг касбдошлари ва шогирдлари ҳам ўз фикрларини билдирганки, уларга ҳам алоҳида бўлим бағишланган.