-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Menejment, tashkilot va boshqaruv
-
Машинасозлик корхоналари иқтисоди, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва уюштириш бўйича амалий машғулотлар
Ушбу масалалар тўпламида "Машинасозлик корхоналари иқтисоди, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва уюштириш"нинг бўлим ва мавзулари бўйича масала ва амалий машғулотлар берилган. Мазкур машғулотлар тўплами олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талабалари учун мўлжалланган бўлсада, ундан иқтисодга қизиқувчилар ҳамда муҳандислар ва корхона иқтисодиёти мутахассислари ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
ORGANIK KIMYO
Mazkur darslik universitetlarning kimyo ta'lim yo'nalishining namunaviy o'quv dasturi asosida yozilgan bo'lib, oliy o'quv yurtlarining kimyo yo'nalishida tahsil oluvchi talabalar uchun mo'ljallangan.
-
Тадбиркорлик асослари
Дарсликда "Тадбиркорлик" тушунчаси ҳозирги замон шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда талқин этилади. Шунингдек, республикамизда тадбиркорликнинг шакллари, тадбиркорлик фаолияти турлари, корхоналарнинг бозор шароитида иш юритиш, хусусий тадбиркорликнинг ташкил этилиши, унинг юридик жиҳатлари, солиққа тортиш ва бошқа бир қатор тадбиркорликка оид масалаларга изоҳ берилган.
-
Ўзбекистон давлат молияси тарихи
Бўлажак мутахассисни комил инсон даражасига кўтариш учун, унинг ўзи танлаган соҳаси бўйича илмларни пухта эгаллаш билан бирга шу соҳа тарихини ўрганиши муҳим аҳамиятга эгадир, чунки тарихни яхши билмасдан туриб, юксак маънавиятга эришиш мумкин эмас.
-
Аудит
Мазкур дарслик аудитнинг назарий ва амалий масалалариниўз ичига олган бўлиб давлат ва ўқув стандартлари ва фан дастури асосида ёзилган. Дарсликда бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги кейинги ўзгаришлар эътиборга олинган. Китобдан бошқа йўналишдаги талабалар, илмий ходимлар ва амалиёт мутахассислари ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
Иқтисодиёт назарияси
Дарслик таркибига киритилган мавзулар бир-бири билан мантиқан боғланган. Янги мавзулар киритилган бўлиб дарслик мазмунан бойитилди. Бу мавзулар: Иқтисодиётнинг умумий асослари, Бозор иқтисодиёти, Макроиқтисодиёт ва жахон хўжалигининг ривожланиш босқичларига таалуқли мавзулар киритилган.
-
Халқаро молиявий муносабат асослари
Мазкур дарслик халқаро молиявий муносабатларни ташкил этиш билан боғлиқ кенг қамровли назарий ва амалий масалаларни ўз ичига олган. Унда энг аввало халқаро молиявий муносабатларни ташкил қилишда барча саъи-ҳаракатларнинг асосий мезони ҳисобланган Валюта муносабатлари муҳити тахлил қилинади, халқаро савдо ва молиявий фирмалари фаолиятига таъриф берилади, валюта операцияларини ташкил этиш, у билан боғлиқ хавф-хатарлар ва таваккалчилик хар томонлама ёритилади.
-
Кичик бизнесни бошқариш
Ушбу дарслик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган "Менежмент" йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш давлат стандартлари асосида тайёрланган. Дарсликда асосий эътибор кичик бизнесни ривожланиши давр талаби эканлигига, муваффақиятли фаолият кўрсатишда бошқаришнинг ўрни беқиёслигига қаратилган.
-
Бухгалтерия ҳисоби
Дарсликнинг ушбу нашри бухгалтерия ҳисоби юритишнинг янги шаклларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланиб, унда бухгалтерия ҳисоби назарияси, хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш, капиталлар, фондлар ҳамда захираларни ҳисобга олиш ва шу каби бошқа масалалар ёритилган.
-
Iqtisodiy ta`limotlar tarixi
Darslikda qadimdan to hozirgi davrgacha paydo bo`lgan iqtisodiy fikr, g`oya, qarash va ta`limotlarning mazmuni, mohiyati, ularning evolutsiyasi va bugungi kundagi ahamiyati tarixiy ketma-ketlik asosida yoritilgan. Avval hukmronlik qilgan sinfiylik, partiyaviylik tamoyillaridan holi holda, har bir ta`limotning mohiyatiga obyektiv baho berishga harakat qilingan.
-
Бозор иқтисодиёти назарияси ва амалиёти
Мазкур дарслик бозор иқтисодиётини ривожлантиришнинг Ўзбекистон ва Германия тажрибаси асосида тайёрланган. Дарслик олий ўқув юртлари магистрантлари, аспирантлари, мутахассислар ва раҳбарлар учун мўлжалланган. Бундай нашрни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"нинг "Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик" номли 4-15 бандини бажариш йўлидаги дастлабки саъй-ҳаракат бўлиб ҳисобланади.
-
Iqtisodiy ta`limotlar tarixi
Darslikda "Avesto" iqtisodiy g`oyalari, islom iqtisodiy qadriyatlari, uyg`onish davri O`rta Osiyo, Amir Temur va temuriylar davri iqtisodiy g`oyalari, XIX asr oxiri - XX asr boshlari o`zbek iqtisodiy ta`limotlarini yoritishga asosiy urg`u berilgan. Kitob iqtisodiy oliy o`quv yurtlari va fakultetlari talabalari, aspirant va tadqiqotchilar, milliy iqtisodiy ta`limotlarimizni o`rganishga qiziquvchi kitobxonlar uchun mo`ljallangan.
-
Менежмент
Мазкур дарсликда менежментнинг умумий тавсифи ва услубий асослари, ривожланиши ва инфратузилмаси, ижтимоий омиллар ва ахлоқ, фирманинг стратегияси ва уни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш жараёни ва лойиҳаларни бошқариш, менежмент тизимидаги ташкилотларнинг турлари кабилар ўз ифодасини топган.
-
Ташкилот ва ташкилий бошқариш назарияси
Ушбу кутобда замонавий ташкилот, ундаги ишлаб чиқаришини бошқариш назарияси, ташкилотнинг асосий қўрсаткичлари ва унинг умумий тавсифи, тамойили ёритилган ва ташкилотларнинг турлари, ташқилотни бошқариш, ташкилот қонунлари ҳамда улардан фойдаланиш, ривожланиш қонунлари, ижтимоий ташкилотларнинг тамойиллари ҳақида атрофлича сўз юритилади.
-
Лестница. Книга-практикум. Начинаем изучать русский
Книга-практикум является частью учебного комплекса по русскому языку как иностранному «Лестница», который включает также учебник и тесты. Весь объем грамматического и лексического материала учебника отрабатывается в книге-практикуме в письменной форме. Состоит из 21 ступени, каждая из которых содержит языковые, речевые и коммуникативные задания и ключи к ним.
-
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик: ташкил этиш, режалаштириш, бошқариш
Ушбу ўқув қўлланма Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган "Иқтисодиёт", "Менежмент", "Бухгалтерия ћисоби ва аудит", "Молия" йўналишлари бўйича бакалавр тайёрлаш давлат стандартлари асосида ёзилган. Ўқув қўлланмада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, режалаштириш ва бошқаришнинг назарий ҳамда услубий асослари атрофлича ёритилган.