-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Мунаввар тонглар
Ёш ижодкор Маҳбубанинг шеьрларида дўстлик, муҳаббат, меҳр ришталари ўз ифодасини топади. Армон, соғинч туйғулари ҳам унинг ушбу илк китобчасининг мундарижасини безаб турибди. Сиз азиз шеърият ихлосмандлари учун бу мўъжаз тўплам яна бир қаламкаш билан гўзал танишув бўлади, деган умиддамиз.
-
Тоғдаги саргузаштлар
О. С. Содиқов нафақат геолог олим, балки яхшигина қалами бор бўлган ҳаваскор ёзувчи ҳам эди. Албатта, домла ўзининг ёзувчилик машғулотига кўнгил иши, тўғрироғи бир ҳавас деб қараган, аммо ундаги айрим ўринлар, айниқса, табиат тасвири нозик дидли адабиёт мухлисига ҳам манзур бўлиши шубҳасиз.
-
Мен орзуман
Лобар Баратова ҳали жуда ёш . У кўнгил кечинмаларини қоғозга туширибди ва сизга такдим этишга журъат қилибди, азиз шеърхон! Умид қиламизки, бу машқлар келгусида уни адабиётнинг катта йўлларига етакласа.
-
Ой тўлган кечада
Шоир ва адиб Мунаввара Тиллабоеванинг китоблари адабиёт мухлислари томонидан илиқ кутиб олинади. Муаллифнинг " Ой тўлган кечада" тўпламида унинг эсдаликлари, хотиралари жойлашган. Устозларга эҳтиром, ота-она олдида бурчдорлик, шогирдлар камолатидан қувониш, келажакка ишонч- бу ва бошқа туйғулар мазкур тўпламнинг мундарижасини ташкил этади.
-
Сўнгги ва биринчи субҳидам
Ушбу романга афсонавий ўзбек разведкачиси Баҳром Иброҳимовнинг таржимаи ҳоли асос қилиб олинган ва муаллиф асарни ёзиш жараёнида Ўзбекистан давлат хавфсизлик хизмати архиви ва мамлакатимизнинг бошқа ташкилотларидан олинган маълумотлар ҳамда республика давлат хавфсизлик хизмати фахрийларининг хотираларига таяниб, воқеаларни хаёт ҳақиқатига вобаста тарзда юксакбадиий маҳорат билан тасвирлаган.
-
Shu'la
Mardonbek Boltayevning «Shu’la» deb nomlangan ushbu kitobi murg ‘ak qalbning kohgil izhori bo'lib, unda she ’riyat bo‘stonining ilk g 'unchalarini ko'rishingiz mumkln. Bu bo'stonning sarxush bo'ylarinisizga arg'umon qilamiz.
-
Гулистон Бўстон
Шарку Ғарбда Саъдий, Шайх Саъдий номи билан шухрат қозонган, кўп халқларнинг улкан шоирлари ўзларига устоз деб билган мутафаккир санъаткорнинг асл номи Мушаррафиддин ибни Муслихиддии Абдуллохдир.
-
Гул ифори
Дилхушбону Ҳамроҳ ўзининг машқлари орқали дунёга, одамларга, атроф-муҳитга муносабатини ифодалашга интилади. Унинг мисралари ҳали қиёмига етмаган бўлиши мумкин. Аммо ҳаваскор шоира ўз қарашлари, ўй-хаёлларини маҳсули бўлган ашъорларини сизга такдим қилишга журъат қилибди.
-
Баҳор суврати
Баҳор эпкинларига масрур кўнгил кенгликларга «парвоз» этади. «Парвоз» этаётган кўнгил гўзал ва бетакрор манзаралар малоҳатидан масрурланиб, соҳиби қўлига қалам тутқазади. Ёш қаламкаш Дилафрўз Холманованинг мўъжаз тўпламидан жой олган шеърларини ўқир экансиз, шу каби ўйлар хаёлингиздан ўтади.
-
Қуёшли Тонг
«Қуёшли тонг» беғубор туйгулар гулдастаси, ёш қалбнинг кечинмалари мажмуасидир. Ҳаётни болаларча бокира идрок этиш шеърларга айрича руҳ бағишлаган. Содда, дилга яқин мисралар ўзларида илиқлик татийди. Бугунги кун ёшларининг ажиб дунёси, сирли оламн, орзу - умидлари, интилишлари сатрларда жонланиб, диққатни жалб этади.
-
Ёлғонлар шаҳри
У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётганини кўрсатишга мажбур. Бу шаҳарда яшаш учун ёлғон гапириш керак.
-
Ватан мадҳи янграр дилимда (Шеърлар)
Гулзода Эгамбердиеванинг «Ватан мадҳи янграр дилимда» деб аталган ушбу мўъжазгина мажмуасида Ватанга бўлган муҳаббат, ота-она ва устозни улуғлаш, висол онлари қадри қаламга олинади. Шоиранинг илк тўпламини ўқиб баҳолаш сизга ҳавола, азиз китобхон!
-
Муҳаббат соғинчи
Ёш ҳаваскор Сарвар Очилов ўз шеърларида яхшилик, ишонч ва инсонга хос туйғуларни излаётгандек, идрок этишга интилаётгандек туюлади. Шу сабабли ҳам унинг жавобли ва жавобсиз сўроқлари мисраларда янги майса каби титраб турганини ҳис қиласиз.
-
Наволардан сўранг мени
Қўлингиздаги мўъжаз тўплам маъюс ва мафтункор, оҳли ва қувончли шеърлар жамулжами. Шоира шеърлари муталааси сизни унинг нафис дунёсига руҳий сафар сари чорлайди.
-
Қалбим бегаги
Ижод олами-сехрли макон. У илҳом шайдоларини мудом ўзига оҳанрабодек тортаверади. Моқигул Қосим ованинг м азкур мажмуасидан ўрин олган шеърларда болаликнинг беғубор кечинмалари, ота-онага бўлган қайноқ меҳр, табиат ва фасллар таровати ўзига хос ранго-ранг тасвирларда ифодасини топган.
-
Юксакларга боқ
Ватан ва Иймон тушунчаларига эгиз бўлган Шеърият замиридаги олий эътиқод ҳисси уммонлар қаърига пинҳон яширинган жавоҳирга ўҳшайди .Қувончбек Салимов қаламидан тўкилган мисралар айнан ана шу олий тушунчалар ва олий Муҳаббат ҳақида. Ўйлаймизки, қўлингиздаги ушбу мўъжазгина китобга киритилган шеърлар Сизни бефарқ қолдирмайди.