-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Қиш эртаги
Камилло,мен бу ёққа келганимдек, сиз ҳам давлат хизмати юзасидан биз томонларга қадамранжида этсангиз,Богемиямиз билан сизнинг Сицилиянгиз ўртасида қанчалар тафовут бор,деганимга ўзингиз ишонч ҳосил қилас.
-
Қиёмат
Ола Мўнгу тоғидаги туб сиз жарликка оти билан тушиб кетган ва ҳатто кафансиз қолган Эрназарнинг қисмати; қўрқув ва таҳликанинг зўридан Кенжашни олиб қочаётган Акбарани отаман деб аслида ўз жигарпорасининг бағрини ўқ билан илма-тешик қилиб юборган Бўстон Ўркунчиев тақдири - буларнинг бари китобхон қалбини ларзага солмай қўймайди.
-
Тўрт томон қибла
Романларда инсониятнинг бутун бир олис қисмат йўли қисқа, замондошимиз х,аёти, хаёли, тасаввури орқали қизиқарли шакл, сирли-сеҳрли ох,ангда к,аламга олинади. Шунингдек, асарга кирган воқеалар халқ, ривоятлари, эртакларига хос йўсинда тасвирланади. Шу жиҳатларга кўра китоб ўқувчига манзур бўлади
-
Чўқинтирган от 2 Сицилиялик
Америкалик таниқли ёзувчи Марио Пьюзонинг "Сициялик" романини "Чўқинтирган ота" асарининг давоми дейиш мумкин. Унда дон Корлеоненинг кичик ўғли Майкл тақдири тўғрисида ҳикоя қилинади. Шунингдек, жасур қаҳрамон, мард йигит Сальваторе Гильянонинг ҳаёти, метин иродаси, кўплаб саргузаштлари ва фожиавий қисмати баён этилади.
-
Осмонга сиғмаган муҳаббат
Таниқли ёзувчи ва шоир йўлдош Сулаймон ҳамиша бир ажиб шижоат ғайрат хаяжон ва тошқинли илҳом билан яшайди.Унинг ўнлаб очерк ҳикоя ва шеьрий китобларида қиссаларида ва бошқа қатор хужжатли асарларида инсонни инсондан саралайдиган инсон қилиб улуғлайдиган муҳаббат ўзига хос эҳтиром билан куйланди.
-
Танланган асарлар 3-жилд
Атоқли ўзбек адиби Фитрат адабиёт, санъат ва илм-фаннинг турли соҳаларига оид бой мерос қолдирган. Ушбу жилддан адибнинг "Чин севиш", "Ҳинд ихтилолчилари", "Арслон" ва "Восеъ қўзғолони" драмалари ҳамда истиқлол орзуси билан йўғрилган публицистик мақолалари ўрин олган.
-
Ғафур Ғулом
Атоқли ўзбек шоири академик Ғафур Ғулом ижоди тўғрисида истиқлолга қадар ўнлаб диссертация, илмий монаграфия ва оммабоп рисолалар ёзилган. Ушбу рисола муаллифи Ғафур Ғулом ижодига бугунги воқелик нуқтаи назаридан ёндашган. Рисолада шоир ҳаётининг ҳали кўпчиликка номаълум бўлган саҳифалари ҳақида фикр мулохаза юритилади.
-
Шароф Рашидов:ҳаёт ва мамот
Ушбу китоб Ўзбекистонингбуюк давлат ва жамовт арбоби Шароф Рашидович Рашидовнинг ҳаёти ҳамда фаолиятига бағишланган.Шароф Рашидов ўз ғояларига садоқат билан хизмат қилган ва уларни бадном қилишга уринишлар бўлганда жон жахти биланҳимоя қилган шахсдир.
-
Қани менинг юлдузим
Ушбу китоб буржлар дунёсидаги ўзаро мутаносиблик, муносабатларнинг мувофиқлиги ёки акс жараёнлар ҳақида маълумот беради. Сиз, аввало, маълум бурж вакили ҳақида умумий таъриф билан танишасиз. Ушбу бурж эгасининг бошқа бурж вакилларига қанчалик муносиблиги эса турли жабҳаларда очиб берилади. Жумладан, биргаликда умргузаронлик, ишлаш, омадга эришиш, яратувчанлик, ижодкорлик борасида талай маълумотлар ҳавола этилади. Ушбу қайдларга қанчалик ишониш-ишонмаслик ўзингизга ҳавола, албатта. Уларнинг ҳақиқатга яқинлигини аслида ҳаёт кўрсатади.
-
Менинг тоғларим
Ярим тунда уйқуси қочиб кетган одам тонгнинг отишиии орзиқиб кутади. Чунки ёришиб келаётган тонг аввал кўнгилга нур олиб киради. Таъбир жоиз бўлса шеърият ҳам кўнгил кўзидаги нурга ўхшайди. Фақатгина бу нурдан гоҳ қувончнинг, гоҳи дарднинг шуъласи тўкилади.
-
Йиллар оралаб
Инсон болалик гулзоридан, ёшлик бўстонидан, фасоҳат чаманларидан ўтади. Ҳар бир йил мисли бир гулдек хотирот боғидан ўзидан ажиб, унутилмас ифорлар таратади. Таниқли шоирнинг "Йиллар оралаб" китобига 4 боб - зиналардан кўтарилиб, унинг кўнгил саройига бориб, ғойибона меҳмон бўласиз.
-
Chinor
Uning har bir a’zosi xalq hayotida malum bir mas’uliyatli yukni o‘z zimmasiga olgan. Jonajon tuproqqa chuqur tomir yoygan, baquwat va qadimiy Chinor mangulik ramzi, xalqimiz timsolidir. Oila boshi Ochil buvaning safari bilan shartli ravishda o'zaro boglangan qissalarning har biri mustaqil axloqiy-estetik fikrni ilgari suradi.
-
Qalbim chechagi
Xorazmlik yosh shoira Matlubabonu Egamberganovaning qo’lingizdagi «Qalbim chechagi» kitobchasi katta sheriyat ostonasida turgan orzuli qalb hayajonidan dunyoga kelgan. Undan o’rin olgan she’r va sochmalar o'z samimiyati, beg’uborligi, tiniq o’y-mushohadaga boyligibilan ko’ngilga yaqin.
-
Танланган асарлар 2-жилд
Танланган асарларнинг II жилддаги профессор Фитратнинг тилшунослик, адабиётшунослик, адабиёт тарихи соҳасидаги илмий тадқиқотларидан, адабий мавзулардаги мақола ва тақризларидан намуналар киритилган. Уларнинг асосий қисми янгитдан нашрга тайёрланган, айрим мақолалар аввалги нашрлар билан солиштирилиб, тузатилган ҳолда чоп этилмоқда.
-
Шавқатсиз аср
Бурятиялик ёзувчи Исай Калашниковнинг ушбу тарихий романи тинч ва оддий ҳаётга интилиб, унга етиша олмаган, аммо минг йилликнинг энг донгдор ҳукмдорига айланган Темучин -Чингизхон ҳақида ушбу асарни яратган.
-
Чўлпон
Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ўзбек халқининг ХХ асрда етишиб чиққан улуғ сиймоларидан биридир. У нафақат улкан шоир, носир, драматург ва таржимон, балки ўзбек халқини истиқлол манзиллари сари етаклашга интилган сиймо сифатида ҳам бизучун ғоят қадрлидир. Қўлингиздаги китоб муаллифи узоқ йиллар мобайнида турли архивларда ишлаш, Чўлпоннинг қариндош уруғлари ва замондошлари билан суҳбатлашиши асосида шоирнинг ҳанузга қадар қоронғу бўлиб келган ҳаёт ва ижод йўлини тиклашга эришган.