-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Алпомиш
«Алпомиш» достони аждодларимиз ижодий дахосининг бебахо бадиий ёдгорлиги. У бугунга кунда ўзбек халқининг миллий бирлиги ва маънавий уйғониш, ўз-ўзини англашининг рамзига айланган достондир.
-
Туркий қавмлар тарихи
Жаҳон маданияти бешиги ҳисобланмиш кўҳна Туркистон ,ҳудудсиз маконларда тириклик юритган туркий қавмлар тарихи ҳақидаги ростгўй асарлардан бири ҳукмингизга ҳавола этилмоқда."Энг ночор қариндошинг энг яхши дўстингдан фойдалироқ эдукини унутма"дейилади турк мақолида ,Энг муҳими ,бу асарни ўқиб,бир томирдан таралаиб,ер юзига сочилган қондош-қариндоларингизнинг ким эканлигини билиб оласиз.
-
РОҲАТИ ДИЛ
X.Хувайдонинг ўзбек адабиёти тарихида узига хос муносиб ўрни бор. Роҳати дил достони эса узининг диний-ахлокий ва дидактик мазмуни билан нафақат диний илмлар, балки бой адабиетимизнинг тарихини янгича ўрганиш учун ҳам бебаҳо дурдонадир. Мустакилликкача бундай асарлар билан кенг китобхонлар оммаси танишишдан махрум эди. Бу достонии укиган ҳар бир киши фан нинг ички маънавий дунёсини поклашга интилади, қалбида мужассимланган инсонийлик туйғуларини ҳаракатга солади.
-
Миллиардерга қўйилган тўзоқ
Адиб Нуриддин Исмоиловнинг бу янги саргузашт детектив романидаги воқеа-ҳодисалар, қаҳрамонлар ва уларнипг тақдири адабиёт мухлисларини қизиқтиради, қайси замон ва маконда бўлаётганидан қатъи назар, умум муштарак тялар, тушунчалар билан эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги курашнинг моҳиятини очиб беради, ёш замондошларимизнинг маънавий дунёсини бойитишга, уларнинг ҳаётда ўз ўринларшш топишларига хизмат қилади.
-
Буюк сиймолар ,алломалар.3-китоб
Буюк сиймолар ,алломалар мажмуасининг 3-китобида XVI аср охири ва XX аср бошларидаги Марказий Осиё халқлари ижтимоий тафаккури ,адабиёти,санъати,маънавияти ривожига муносиб ҳисса қўшган давлат ва маданият арбоблари ,маърифатпарварлар,адиблар,шоирлар тўғрисида муҳим маълумотлар берилиб,уларнинг шахс эркинлиги ,ҳуррият,озодлик ва миллий истиқлол учун олиб борган курашлари хусусида мароқли ҳикоя қилинган.
-
Матонат ва муҳаббат
Қулингиздаги китобда забардаст адабиётшунос олим, танқидчи, адиб, таржимон, устоз ва муаллим Озод Шарафидоиновнинг ҳаётий ва серқирра ижодий йўли ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Тун бағридаги шарпа
Кўкламнинг серёғин кунлари. Газетанинг навбатдаги сонини ҳозирлаш учун муҳаррир бошлиқ барча ходимлар қоғоздан бош кўтармаймиз. Каллага дам беришга фурсат йўқ. Пойгада от чоптираётган улоқчиларга ўхшаймиз. Зорманда 250 сатрлик “материал”ни юмалоқ-ёстиқ қилиб тезроқ топширсаму тамакидан димиққан хонани тарк этсам... Шу алфозда мук тушиб ёзаётганимда эшикни биров кетма-кет қоқци.
-
Сайланма V жилдлик: III-жилд
Замонавий ўзбек шеъриятининг йирик вакилларидан бири Ҳалима Худойбердиеванинг ушбу сайланмаси турли йилларда нашр этилган китоблар асосида тартибланди. Шоиранинг беназир битикларини ўқир экансиз, туйғуларнинг ранги ва товушинигина эмас, балки қўл билан тутса бўладиган даражада моддийлашганини ҳис этасиз ва бу туйғулар сизнинг ҳам кўнгил мулкингизга айланиб қолади.
-
Виждон уйғонур. "Одамийлик мулки" га доир суҳбатлар. 2-китоб
Мазкур китобда ёзувчи Тоҳир Малик одамийлик мулки ахлоқ-одобга доир суҳбатларини сиз-азиз умидимиз юлдузлари билан давом эттиради. Адиб бу суҳбатга ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларини ҳам таклиф этади.
-
Тунги қотиллик
Комил Синдаров хозиргача китобхонлар эътиборини ўзига жалб қилиб келмоқда. Унинг китобхонлари асар мутолааси давомида ечимнинг тезроқ топишини истамасин, вазият чигаллашаверади. Бу эса қизиқишни янада оширади.
-
Абадият оралаб
Китобида шоирнинг энг охирги йилларда эълон қилинган ижодий ишлари ва намуналари келтирилган бўлиб, у сизнинг кўнгил оламингизга маъқул келишига ишонамиз.
-
-
Матонат мадҳияси
Таниқли журналист ва ёзувчи Алиназар Эгамназаровнинг ижодида ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси муҳим ўрин эгаллайди. Сабаби, адибнинг болалиги иккинчи жаҳон уруши даврига, ундан кейинги оғир иқтисодий йилларга тўғри келган. Айнан шу ҳодиса адибда уруш мавзусида ёзиш иштиёқини туғдирган. Иккинчи жаҳон уруши ғалаба билан тугаганига 75 йил тўлишига ҳам жуда кам вақт қолди. Бу ғалабада Ўзбекистон халқининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Ушбу китобга киритилган қисса ва очерклар урушда матонат кўрсатган инсонлар ҳақидадир. Жумладан урушда беш ўғилдан айрилган занготалик муштипар она - Зулфия Зокирова ҳақида ҳам очерклар киритилган.
-
Куздаги Қиёфа
"Кўндалангйўл" достонида хиёнат жазоланиб, адолат мукофотланадиган қадим йўл хосиятлари ривоятларга хос ҳикоя қилинади. "Кўздаги қиёфа" достонида аёл шаъни улуғланиб, уни паймол қилганларнинг руҳяти, ҳаёт и куйинчаклик билон тасвирланади. Достонлар сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
-
Садоқат
Нозима учун шеър ёзиш - дил изгори. Дилида эса меҳр, эзгулик, согинч, айниқса, инсоннинг инсонга садоқати туйгулари мавжланиб туради. Севги ҳам, изтироб ва ҳижрон уам унга бегона эмас. Ушбу тўпламга содда, самимий мисраларда ўзини изҳор этаётган безовта қалб соҳибининг илк шеърларидан т арт иб берилди. Ўйлаймизки, улар Сиз, азиз шеърхонларга ҳам манзур бўлади.
-
Bolalik
"Bolalik", "Nur qidirib", "Alisherning bolaligi" kabi qissalari, she’r va dostonlari jami 19 tomlik mukammal asarlari bizga meros bo'lib qoldi. "Bolalik" qissasi bir necha bor nashr etilgan va turli avlodlarning ko'ngil mulkiga aylangan. Uni yangi asrimizning yosh avlodlari o‘qir ekanlar, bundan yuz yil muqaddam bobolarining bolaligi qanday kechganligini bilib oladilar va bugungi chin ma’nodagi hurlik, mustaqillikning qadriga yetadilar.