-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Jannatmakon o'lkam mening
Erk va ozod, hur guliston, Yashnayotgan bog'u-bo'ston. Yetti iqlim aro doston, O'zbekiston, O'zbekiston.
-
Амфибия одам
Инсон ақл-заковати ҳар қанча қудратли бўлса ҳам барибир у лочин, бургутларга, уммонлар тубидаги мавжудодларга ҳавас билан қарайди. Осмонда учиш ва сув остида яшаш қўлидан келмагач, баъзи одамлар яширин ҳасад билан ёҳуд очкўзлиги, олчоқлиги туфайли, сувда ва ҳавода яйраб юрган ўзидай тирик мавжудодларни овлаб қира бошлайди. Ёзувчи мана шундай сирли ҳодисаларни шу қадар равшан ва жонли тасвирлайдики, асарни ўқиётганлар ҳам марварид изловчиларга ўхшаб, ҳангу манг бўлиб қолишади.
-
Абдулла Қаҳҳор замондошлари хотирасида
Халқимиз ва адабиётимизнинг фахри, ажойиб санъаткор ва ажойиб инсон Абдулла Қаҳҳор ҳақидаги мазкур хотиралар китобида унинг ўзига хос бетакрор руҳий-маънавий олами, одамлар билан муносабатлари, феъл-атвори, “атомдан кучли” бўлган адабиётнинг моҳияти хусусидаги теран мушоҳадалари ҳақида хикоя қилинади.
-
Навоий мероси - сўз махзани
Ушбу рисола Ў збекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Давлат таълим стандартлари ўқув бўлими режаси асосида тайёрланди. Рисолада Алишер Навоий ижодиётининг яна бир муҳим қирраси бўлган лексик хусусиятлар, хусусан, янги аниқланган сўзлар таҳлил этилади. Мазкур рисола Олий ва ўрта мактабларнинг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиларига, филолог аспирантлар, магистр ва бакалаврларга мўлжалланган.
-
Олисдаги чироқ
Мазкур тўпламда шоирнинг инсон ва унинг хаётидаги ўрни хақида мушоҳада юритувчи янги шеърлари киритилган.
-
Ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлаш санъати
Сиз тингловчилар олдидаги қўрқувдан халос бўлмоқчимисиз? Вужудингизни қамраган ишончсизликнинг сабаби нимада? Булар сизнинг мавжуд имкониятларингизни билмаслигингиз туфайли пайдо бўлади. Бу билмасликка эса етарлича тажриба йўқлиги сабабдир. Сиз омадли равишда тажриба орттира олсангиз, у қўрқувни йўқ қилади. Мазкур китоб сизга ўзига нисбатан ишончни кучайтириш ва омма олдида чиқишлар орқали одамларга таъсир кўрсатиш қобилиятини осон шакллантиради. Ундаги кўрсатмалар, маслаҳатлар ва машҳулотлар молиявий ва ижтимоий соҳада, сизнинг обрўйингиз ошиши ҳамда раҳбарлик вазифаларини эгаллашингизда қўл келади. Унутманг, сизнинг олға силжиш суръатингиз истагингиз кучига боғлиқ.
-
Гурунг
Ёзувчи Машраб Бобоев бу китобига кирган ҳикоялари ҳамда қиссасида мана шулар ҳақида фикр юритади. Ўз кузатувчилар, мулохазаларини тасвирлайди.
-
Ўйла ва бой бўл
Kitob mahsulotlarining xarakteristikalari, yetkazib berish shartlari, tashqi ko'rinishi va rangi haqidagi ma'lumotlar faqat ma'lumot uchun mo'ljallangan va joylashtirilgan paytda mavjud bo'lgan eng so'nggi ma'lumotlarga asoslanadi.
-
Илтижо
Бу тўпламдан ўрин олган катта-ю кичикка баб-баробар тушунарли шеърлар, китобхон қалбида она ерга муҳаббат ва ифтихор туйғуларини парваришлайди. Тўпламдаги биркатор шеърлар қишлоқ ва унинг меҳнаткаш одамларига бағишланган. Шоир мавзу моҳиятни чуқур ҳис этган ҳолда ҳар ҳолат ва ҳодисани завқ-шавқ билан ҳикоя қилади. Шоирнинг тили оддий, шунинг билан бирга ўзига хос жилоли.
-
Шароф Рашидов: ҳаёт ва мамот
Ушбу китоб Ўзбекистоннинг буюк давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидович Рашидовнинг ҳаёти ҳамда фаолиятига бағишланган. Шароф Рашидов ўз ғояларига садоқат билан хизмат қилган ва уларни бадном қилишга уринишлар бўлганда, жон-жахди билан ҳимоя қилган шахсдир. Тарихий воқеалар батафсил солнома сифатида изчил баён қилинган ушбу китоб қизиқарли фактларга бой бўлиб, уларнинг аксарияти биринчи марта эълон қилинаётгани боис ўша давр воқеаларини янгича талқин этади.
-
Нажот қалъаси
Мазкур китобни иймонга, эътиқодга чорлов, огоҳлик қўнғироғи дейиш мумкин. Китобда Қуръон оятлари ва ҳадислардан келтирилгани таҳсинга сазовор. “Эй Одам фарзанди, билгинки, Мендан бошқа ёрдамчиси йўқ бечораҳол одамга зулм қилганларга нисбатан ғазабим қаттиқ” деган ҳадиси қудсийни англаган судья мезон борлигини, сўроқ-савол ҳақлигини унутмайди.
-
Мен ҳам намоз ўқийман
Ушбу китобда динимизнинг беш устунидан бири – намоз ўқишнинг тартиб-қоидалари Имоми Аъзам Нўъмон ибн Собит (раҳматуллоҳи алайҳ) асос солган ҳанафий мазҳаби бўйича содда, тушунарли баён қилинган. Шунингдек, китобда имон ва ислом шартлари, Аллоҳнинг сифатлари, масжид одоблари, таҳорат, ғусл таяммум тартиблари, энг фазилатли дуолар ҳақида ҳам қисқа ва муҳим маълумотлар келтирилган.
-
Жиноят ва жазо
Жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларидан таркиб топган «Камолот кутубхонаси» рукни бу гал атоқли рус ёзувчиси Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» романини тақдим этади. Асар 1866 йилда ёзилган. Аммо инсон кечинмаларининг эски ва янгиси бўлмаганидек, роман қадри ҳам эскирмаган. Романда шу мудҳиш қотилликнинг узлуксиз уқубатлари билан бирга гўзал муҳаббат тасвири ҳам борки, у китобхон қалбини беихтиёр жунбишга келтиради.
-
Дурратул-ваъизийн (Воизлар сочган дурдона насиҳатлар)
Ушбу диний-маърифий услубда битилган рисолада турли манбалардан танлаб олинган қизиқарли ривоят, ҳикоят ва нақллар мароқли ва равон тарзда баён этилган. Шу маънода айтиш мумкинки, рисоладан ўрин олган ҳар бир мавзу ибратли жиҳатлари ва панд-насиҳатлари кўпчилик ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
-
Руҳим харитаси
Мазкур тўплам ёш шоир Сирожиддин Саидовнинг ўқувчиларга илк туҳфаси. Ундан Ватан, замон ва инсон кечинмалари ҳақидаги лирик фалсафий шеърлари жой олган.
-
Bu ajib dunyo
Атоқли шоир, ёзувчилар ҳаёти хам ажойиб вокеалар,унутилмас учрашувларга бой бўлиб, улар ҳақида эсланганда ёки хотиралар битилганда гўзал бир асардек севиб ўқилади. Ушбу китобдан ўрин олган Фитрат, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом каби хассос адиблар ҳаёти билан боғлиқ ажабтовур ҳикоя, киносценарий ва пьесалар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Шунингдек, собиқ шўро даврида қатағонга учраган ўзбек зиёлиларининг оғир тақдирларидан хикоя қилинади. Муаллиф «Гули ва Навоий» драмасини ёдишда асрдан-асрга, наслдан-наслга ўтиб келаётган барча турк халқларидаги эртак мотивларидан фойдаланган.Бир неча маърифий-биографик романлари орқали танилган адабиётшунос олим Наим Каримовнинг бу янги асари ҳам китобхон томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинади, деган умиддамиз.