-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
НАЖОТ ЧОРБОҒИ
Ушбу китобдан ўрин олган «Қасд» қиссасида уруш туфайли Ватанидан жудо бўлган инсонлар тақдири ҳамда жиноят йўлига кирган бир гуруҳ қабиҳ одамларнинг қилмиши, энди дунёга келиб ота-она меҳрига зор бўлган гўдакнинг аччиқ қисмати қаламга олинган.
-
УЙМОЗОР
Инсон ўзининг онг-шуури, ақл-заковати билан бошқа мавжудоглардан кескин фарқланади. Аммо баъзан инсон шундай хунрезликларга, қабиҳликларга қўл урадикн, уни таърифлашга тил в а қалам ожизлик қилади.
-
ЧИРОҚ ЎЧМАГАН КЕЧА
Ёзувчи Маматқул Ҳазратқуловнинг ушбу китобига киритилган ҳикоя ва қиссаларида зиддият кўпинча зоҳирий эмас, ботиний бўлади. Қаҳрамонлар асосан бир-бири билан эмас, балки ўз-ўзи билан курашади. Бу курашлар замиридаги нозик ҳиссиётлар ҳар қандай киши қалбини ларзага солади.
-
КЎНГЛИМ ДУНЁСИ
Тўплам муаллифнинг илк китобчасидир. Укувчининг эътиборига тушадиган, бадиий етук ва гўзал шеърлардан таркиб топган. Муаллифнинг кўнглидан кечган туйгуларида ясамалик, шох-шухратига зўраки интиилиш йўк.
-
Девон
Машраб лирикаси, унинг дилбар ва латиф, мафтункор ғазаллари ўзбек классик поэзиясининг ёрқин саҳифа-ларидан бирини ташкил этади. Машраб ижодида халқчиллик, ҳақиқатга интилиш, зулм ва жаҳолатга қарши кураш, чин инсоний, гўзал идеалларни куйлаш асосий ўрин эгаллайди.
-
Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори:
Марио Пьюзони машхур қилган ва адабиёт саҳнасида унинг номини кўкларга кўтаришга сабаб бўлган асар, шубҳасиз, «Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори» асаридир.
-
-
Қалтис ўйин
Ҳаёт ниҳоятда мураккаб. Кимдир бу дунёда жиноий йўл билан бойлик орттириб, айш-ишратда яишшдан ҳазар қилмайди. Ушбу мақсадига етиш учун ҳатто бировларнинг умрига зомин бўлишдан ҳам man тортмайди. Яна кимдир аламзадаликдан, кўнглига озор етказганлардан ўч олиш учуи жиноятга қўл уради.
-
-
Суиқасд
Мазкур роман «Аёзи чўзилган баҳор» ва «Ажал билан юзма-юз» китобларининг мантиқий давомидир. Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеалар қиш аёзининг ҳамон давом этганидан дарак беради. Икки дақиқа! Бу сониялар жуда кўп нарсаларни ўзгартириб юборарди, агарки ғанимларнинг Президент учун олдиндан тайёрланган суиқасди амалга ошганида. Бомба портлади, бироқ Оллоҳ суйган бандасини хор қилиш ёки ҳаётдан маҳрум этиш одамзоднинг қўлида эмас.
-
Куйган кўнгил фарёди
Эътиборингизга ҳавола этилаётган китобга ҳам биз адибнинг энг сара асарларини жамладик. Ишончимиз комил, бу асарларни ўқиганингизда қалбингизда авваллари ҳеч қачон туймаган ноаниқ бир туйғу гавдаланади. Бу туйғу одамлар оломони ичида аслида сизнинг ким эканлигингиз, мақомингиз қандай – шу каби саволларга воқеалар силсиласи, қаҳрамонлар ички олами билан танишиш асносида ечим топасиз.
-
Дайди қизнинг дафтари: 1 - КИСМ
Арабларда шундай ҳикмат бор: «Дунѐдаги жамийки нарса вақтдан, вақт эса эҳромлардан қўрқади». Вақтдан қудратлироқ, вақтдан даҳшатлироқ, вақтдан шафқатсизроқ ҳукмдор йўқ. Бу ѐруғ оламда мавжуд неки бўлмасин, вақт уни аста-секин кемириб, қўпориб, тугатиб боради. Унинг ниҳоясини, пировард- натижасини барибир Вақт белгилайди.
-
Дайди қизнинг дафтари:
Арабларда шундай ҳикмат бор: «Дунѐдаги жамийки нарса вақтдан, вақт эса эҳромлардан қўрқади». Вақтдан қудратлироқ, вақтдан даҳшатлироқ, вақтдан шафқатсизроқ ҳукмдор йўқ. Бу ѐруғ оламда мавжуд неки бўлмасин, вақт уни аста-секин кемириб, қўпориб, тугатиб боради. Унинг ниҳоясини, пировард натижасини барибир Вақт белгилайди.
-
БОКИЙ ДАРБАДАР
«Бокий дарбадар» романида Муборак Зот тимсолида намоён булган мутлак, хакикатга кул кутаргани учун абадий тириклик жазосига хукм этилган киши тимсоли оркали инсоният тарихидан то бугунги кунимизга кадар яшаб утган ва хаёт аро маъносиз дайдиб, килар ишлари хеч нарса ва факат хеч нарса» булиб крлган кишиларнинг такдиридан хикоя килинади. Оламдаги хамма нарса кун келиб совурилиб, йук булиб кетар экан, факат иймон, инсо- нийлик, меэфу мухаббат ва юрт мухим ахамиятга эга экани, имоннинг ватансиз мавжуд була олмаслиги бадиий йусинда каламга олинади.
-
Сардобa
Азиз ўқувчи, мана сизнинг қўлингизда истеъдодли адиб Жумақул Қурбоновнинг уч жилддан иборат «Сардоба» романининг биринчи жилди турибди. Бу асар якин ўтмишимизнинг конли воқеаларини ўз ичига олган ўтган асрнинг 20-йиллари ҳақида. Амир Бухорони тарк этган. Фрунзе бошчилигидаги қизил аскарлар амирликни қон қакшатган пайтлар. Эл беэга қолган. Ўғрию қарокчининг куни туққан. Эртанги кунга умид йўқ. Элда турли ваҳимали миш-мишлар тарқалган бир пайтда тарих саҳнасига Мулла Жумабек деган ёш, иқтидорли бир йигит чиқиб келади ва Қашқадарёнинг қуйи оқимидаги ҳозирги Муборак тумани чегараларидаги беш-олтита қишлокни бирлаштириб, мустакил беклик тузади ва уни идора қила бошлайди. Романнинг биринчи қисми ана шу воқеалар билан бошланади.
-
Аламли муҳаббат қиссаси
Қўлингиздаги мазкур асар бир-бирга аҳду-паймон қилган бироқ бахтли турмуш қуришдан бенасиб бўлган икки севишган ёшларнинг покиза муҳаббатлари, қалб изтироблари ҳамда аянчли тақдирлари ҳақидадир. Уларнинг кўнгил ҳиссиётларига қулоқ осмай ўзларининг машъум ҳукумларини ўтказадиган баъзи ота-оналар, қариндош уруғларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида бахтсизликка дучор бўлишлари асарда ишонарли тарзда баён этилган.