-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Veterinariya va chorvachilik
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари
“Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари”нинг 11 жилдига Олтин Ўрда ва қисман Темурийлар даври адабий муҳитида яратилган асарлардан намуналар киритилди. Мажмуанинг мақсади — ўзбек мумтоз адабиёти билан бугунги китобхонни, хусусан, талаба ва ёш авлодни таништиришдир. Мажмуанинг “Илова” қисмида матнда учраган исмларга, баъзи сўзларга изоҳлар берилди.
-
Озодликдан қочиш
Озодлик аслида нимани англатади? Унга етишиш кимлар учундир эзгу орзу бўлса, айримлар учун эса таҳдид кабими? «Озодликдан қочиш» асари таҳлилининг кўрсатишича, ҳозирги инсон ҳали ҳамон ташвишлар исканжасида: у турли диктаторларга ўз озодлигини беришга ёки уни бутунлай йўқотишга, эркин инсонга айланишга эмас, балки машинанинг кичик мурватчаси бўлишга мойилдир. Биз ёлғизлик ва кучсизликдан халос бўлишда ўз шахсимиздан воз кечишга ёки хулқ-атворнинг кўпчилик томонидан қабул қилинган андазалари остига беркинишга тайёр эканлигимизни намоён қиламиз. Биз ҳис-туйғуларимизга кўра яшасак – озодмиз, маълум қолип доирасида, ақл билан иш тутар эканмиз – озодликдан қочаётган бўламиз. Бирор ишни ёки вазифани мажбур бўлиб эмас, чин дилдан, истак ва хоҳишга кўра бажариш – эришиладиган натижанинг нечоғлик юксак бўлишини таъминлайди. Демак, озодликнинг баҳоси – самараси ана шундай! Мазкур асарда муаллиф инсон кўп ҳолатларда мустақил, ақлли, объектив бўлиш учун етарли даражада вояга етмаганини таъкидлайди.
-
Донишманд ҳикматлари
Буюк араб шоири Халил Жуброннинг мазкур китобидан «Донишманд ҳикматлари» бадеаси ҳамда «Гўзаллик», «Руҳлар суҳбати» «Тун қасидаси», «Бўронда қолган қуш» каби қатор мансуралари ўрин олган. Жаҳон адабиётининг дурдоналаридан бўлган мазкур асарларни Сиз азиз китобхон ҳам севиб ўқийсиз деган умиддамиз.
-
Ertak bilan xayrlashuv
Mazkur to`plamda adibning asosan beg`ubor bolalik, orzumand o`smirlik mavzuidagi qissa va hikoyalari jamlandi. Turli yillarda bu asarlar hamon zo`r zavq maroq bilan o`qilishiga shubha yo`q.
-
Тасаввуф ва инсон
Маълумки, Шарқ фалсафасининг муҳим таркибий қисми бўлмиш тасаввуф таълимотининг буюк намоёндалари Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Нажмуддин Кубро, Ҳожа Аҳрор, Бобо Раҳим Машраб, Бобо Тоҳир Урён каби улуғ зотларнинг номлари юргимизда ва хорижда машҳур бўлса-да, уларнинг таржимаи ҳоллари, ижодий фаолиятлари, қолдирган асарлари ҳануз халқимизга қоронғу эди.Қўлингиздаги китобдан жой олган таниқли адабиётшунос, шоир ва хуқуқшунослик фанлари номзоди Абдулҳаким Жўзжонийнинг Тасаввуф илмига оид бир қанча мақола ва рисолалари ушбу қоронғуликни ойдинлаштиришга ёрдам берди.
-
Олам ям-яшил
Одамзоднинг ҳаёти эзгулик нурисиз қашшоқ, ғариб. Лекин, бошига иш тушган биродарига бурч юзасидангина елкадош бўлмоқ ёки бировга авчайин мурувват кўрсатмоқнинг ўзи ҳали эзгулик эмас. Чигал хаёт долғаларига ҳамоҳанг эзгуликнинг ҳам табиати мураккаб, шаклу шамойиллари кўп. Бир қисимнинг дилида беғараз, беминнат из қолдирмоқ ҳам улуғ инсоний фазилатдир. Кўнгилдаги бу нормал ям-яшил олам киши умрини кўркамлаштиради, обод қилади. Тўпламдан жой олган аксарият ҳикояларда ёзувчи эътиборни эзгуликнинг ана шу қирраларига қаратган.
-
Бахтиқаро Керри
Ушбу романда Керринининг ҳаётий кечинмалари акс эттирилган бўлиб, у кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Наполеоннинг жосуси
Француз адиби Шарль Лораннинг мазкур асари ўқувчини XIX асрнинг бошлари – Наполеон Францияси даврига сайр эттириб, буюк саркарда Наполеон Бонапарт, жосус Карл Шульмейтер ва соҳибжамол Берта ҳамда улар қарамоғига олган, томирида қироллар қони оқаётган асранди бола Ганс каби қаҳрамонларнинг тақдири ва ички кечинмалари орқали урушнинг суронли онларига олиб киради. Нафақат бадиий завқ, балки 1805 йилдаги Франция-Австрия ўртасидаги зиддиятларга оид тарихий маълумотлар билан етарлича танишиш имконини ҳам берувчи ушбу асар ўқувчининг суюкли китоблари қаторидан ўрин олади деб умид қиламиз.
-
Наполеонзода
Француз адиби Шарль Лоран қаламига мансуб «Наполеонзода» романи ўз ичига XIX асрнинг бошлари – Наполеон Францияси даврини олган «Наполеоннинг жосуси» асарининг мантиқий давомидир. Асарда баён қилинган асосий воқеалар бош қаҳрамон – Рим қироли герцог Рейхштадтский атрофида айланади. Герцог Рейхштадтский асли буюк француз саркардаси Наполеон Бонапартнинг ўғли – Жозеф Француа Шарль Бонапарт. Отасининг аянчли тақдири ўғилнинг ҳаётига ҳам соя солдики, онасидан айро яшаган, ўз бобоси қўлида тутқун бўлган Наполеонзода 21 ёшида сил касаллигидан вафот этади... Китобхон романни мутолаа қилар экан, XIX аср бошларидаги икки қироллик олий насаб кишилар, туғишганлар ўртасидаги адоват, шахсий ғаразлар буюк инсонлар ҳаётининг қанчалар аянчли бўлганига гувоҳ бўлади. Асар кенг китобхон оммасига мўлжалланган.
-
Ақсу — жер жаннаты
Жазушынын бул жана романы қилы-қилы адамдар тағдырына қурылған бугiнгi кунниiн экологиялық проблемаларын жан-жақты қозғаған кен тынысты шығарма. Кiтап беттерiн ашқаннан-ақ Алтай табиғатынын кесек-кесек суретi. қым-қуыт оқиғалар желiсi оқушысын алма-кезек жетслеп, баурап акетедi. «Ақсу— жер жаннаты» Алтай онiрiн мекендеген байырғы қазағы бар, кержағы бар қоян- қолтық араласып жатқан журағаттардын кешегiсi мен бугiнгiсiнен сыр шерткен ертенi туралы ойланган, аландаған қаламгердiн жан толғанысы.
-
Ақл витаминлари:
Эндигина 25 ёшга тўлганимда мен Эрл Шоафф деган бир инсон билан учрашдим. Мен у пайтда бу учрашув ҳаётимни шунчалик ўзгартириб юборишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Менинг ҳаётим кўпчилик инсонлар- дек, бирор-бир катта ютуққа эришмаган ва муваффақият бахтини сезмаган ҳолда, бир маромда ўтиб борарди. Мен унчалик катта бўлмаган бир фермер оиласида туғилиб ўсдим. Уйдан чиқиб кетганимда ўз бахтимни ҳар бир америкалик орзу қиладиган даражада топиб олишимга ишонганман. Шу ишонч уйни тарк этишимга сабаб бўлган.
-
Navoiy Asr oshgan asarlar
Bahor quyoshi ko‘kning tiniq feruzasida Hirotning Gavharshod madrasasining haybatli gumbazi ustida porlar, gumbazning azamat peshtoqlarining naqshlari sho`lalarda jonli, havoiy bir chamanzor kabi turli-tuman olov ranglar chaqnatar, kabutarlar dam uchib, dam sirpanib qo‘nib, gumbaz tevaragida quvonch bilan inoq o‘ynashar edi.
-
МИЛЛИОНЕР СИНГАРИ ФИКРЛАШНИ УРГАНИНГ
Миллионернинг сири* китобим нашрдан чиқ- қандан сўнг дунёнинг ҳар тарафидаги ’ҳиссиётла ри жумбушга келган" ўқузчиларим хатларга кўмиб ташлашди. Уларнинг кўпчилиги бадавлатлик ва бахт формуласи билан бўлишишимни сўраб мактуб ёзишганди. Мен улаога жавоб қайтаришни истардим, аммо ҳаммасига бирмз-бир аниқ жавоб ёзишга шарои- тим йўқ эди. Бу муаммо хақида кўп ўйладим ва бир куни унга йўл топдич: битта узун пактуб ёзаман, токи бу хат уларга жавоб бўлсин!
-
Илон билан олишган одам
Мазкур китобда муаллим ижодкорнинг турли йилларда ёзган ранг-баранг мавзулардаги ҳикоялари ўрин олган.
-
Бахт сари турт кадам
Ютқизишдан қўрқмай қандай нишга таваккал қилаоласиз? Мувафаққиятли чиқишига ишонсангиз, ким бўлишни истардингиз? Чексиз имкониятларингиз бўлса, нимага ахд қилардингиз? Қандай қарорлар қабул қилардингиз? Арзийдиган бирон ишга журъат этиш вақти келди. Ким бўлишингиздан қатън назар — менинг тарафдориман ёки менинг шахсни ўстириш услубим билан энди танишаятган одамларсиз, табриклайман: бу китобни олиб, Сиз чексиз имкониятлар олами эшигини очиб, биринчи қадамни қўй- дингиз. Эхтимол, ҳозирги ҳаётингиз аянчли кўринишдадир.
-
КАСАМ
Мамлакатимиз юртбошимизнинг рахбарлиги ва рахна- молигида мусгакилликнинг ун саккизинчи йилига кадам куйди. Бу тарих учун узок вакт эмас. Киска фурсат ичида кузни кувонтирадиган, оламни хайратга соладиган жахон- шумул ишлар амалга оширилди. Эришаётган ютуклари- миз жонажон юртимизда яшаётган хар бир инсоннинг фахри ва гуруридир. Биз бугун дадил одимташлаб, дунёга танилиб, ривожланиб, тараккий этиб бормокдамиз. Жа- хон ахлини лол колдирган буюк узгаришлар осонликча кулга киритилмади.