-
Жамолинг гулшанининг булбулиман
Хоразмий, Мухаммад Юсуф Рожий,Муҳамммад Юсуф Рожий Хоразмий мумтоз шеъриятимизнинг ХIX асрдаги ижоди ўрганилмаган намояндаларидан. Унинг ижоди бой ва ранг-баранг бўлиб, замондошлари Огахий ва Комил Хоразмий томонидан юксак бахоланган. Истиклол шарофати билаи шоир ижодий мероси атрофлича ўрганилиб, шеърлари илк бор ўқувчилар эътиборига хавола этилмоқда. Ушбу китобга Мухаммад Юсуф Рожий Хоразмий девонининг 1897 йилда номаълум котиб томонидан кўчирилган 1271 инвентар рақамли нусхаси асос қилиб олинди хамда турли баёзлардан шеърлари йиғилиб, тартиб берилди.
-
Оқшом хабарлари
Артур Хейли,Таржимон Жаббор Эшонқул. Инсон демократия учун эмас, демократия инсон учун хизмат қилиши кераклиги ҳақидаги ғояни бадиий усулда ёритишга ҳаракат қилган америкалик адиб Артур Хейлининг мазкур асарида журналистларнинг ижодий фаолияти, оммавий ахборот воситаларининг одамлар ҳаётидаги ўрни ва роли қаламга олинган. Унда ҳар кандай шароитда ўз касби ва виждонига содиқ қолган журналистнинг шижоатли кураши, инсон шаъни ва умри ҳамма нарсадан устун эканлиги ҳақида сўз боради. Америка ҳаёти турли ракурсларда қаламга олинган, ҳам детектив, ҳам фалсафий-психологик жанрда ёзилган ушбу асар китобхонларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
-
Halima Xudoyberdiyeva 29
Xudoyberdiyeva Halima,Mazkur keng ko'lamli, zalvorli badiiy silsilaga umumturkiy adabiyotning eng yetuk namunalari, O‘zbekiston, Turkiya, Qozog‘iston, Oirg‘iziston,Ozarbayjon, Turkmaniston va Vengriya davlatlarining atoqli shoir, adib va mutafakkirlarining asarlari kiritildi.Turkiy tilli davlatlar orasida ilk bor ro‘yobga chiqarilgan ushbu yirik loyiha ona yurtimizda madaniyat va san’atga ko'rsatilayotgan ulkan g ‘amxo‘rlikning, xalqimizning qardosh xalqlar va ulaming so‘z san’atiga nisbatan yuksak hurmat-ehtiromining ramzidir.
-
-
Юрагимнинг сурати
Жовли Хушбоқ,Ўқувчи нафақат асар танлаш балки ёзувчи шоир танлаш борасида тавсияларга эга бўларди.
-
Эзгуликка йўғрилган умр
Эшқобил Холиқов,Ушбу тўпламда тарих фанлари доктори профессор Э.Холиқовнинг ҳаёти педагогик ва илмий фаолияти ҳақида устозлари шогирдлари ва замондошларининг қалб сўзлари битилган мақолалар берилган.
-
-
Сайланма: I жилд
Олимжон Холдор,Холдорнинг уч жилддан иборат бу Сайланма китобига у ярим асрдан кўпроқ даврда яратган насрий асарлар киритилди. Биринчи жилд шеърлар. ғазаллар, кисса ва достонлардан ташкил топган. Иккинчи ва учинчи жилддаи сўнгги йилларда ёзилган романлар жой олган. Ҳар қандай китоб муаллифнинг хаёти ва ижоди кўзгуси бўлиш билан бирга, унинг китобхон билан яқиндан сухбатидир. Сухбатингиз жозиб ва мароқпи бўлсин, азиз китобхон.
-
Қахрамонлар мангу ёнади
Ш.Худойбердиева,Ушбу тўпламда 2004 йилнинг март апрел июл кунлари мамлакатимизда бўлиб ўтган террорчилик ҳаракатлари чоғида мардлик қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган ички ишлар ходимлари ҳақида ҳикоя қилинади
-
Сепсиз қиз
А.Н. Островский,Александр Николаевич Островскийнинг рус адабиётида «янги дунё»ни бошлаб берган драматургиясининг алоҳида жиҳати шунда эдики, ундаги персонажларнинг образида жонлилик бор эди.
-
Сайланма: IIжилдлик.
Олимжон Холдор,Холдорнинг уч жилддан иборат бу Сайланма китобига у ярим асрдан кўпроқ даврда яратган насрий асарлар киритилди. Биринчи жилд шеърлар. ғазаллар, кисса ва достонлардан ташкил топган. Иккинчи ва учинчи жилддаи сўнгги йилларда ёзилган романлар жой олган. Ҳар қандай китоб муаллифнинг хаёти ва ижоди кўзгуси бўлиш билан бирга, унинг китобхон билан яқиндан сухбатидир. Сухбатингиз жозиб ва мароқпи бўлсин, азиз китобхон.
-
Сайланма. III жилдлик. III жилд. Роман ва қисса
Олимжон Холдор,Ушбу романда боболар ва момолар, оталар ва оналар ҳамда замондошларимизнинг истиқлол йўлидаги курашларига, интилишларига кенг ўрин берилган. "Кўнгил" қиссасида эса муҳтарам зот аёлнинг ички кечинмалари, руҳий изтироблари моҳирлик билан ҳикоя қилинади. Ҳар икки асар ўтган асриимзнинг тўқсон икки ва тўқсон тўртинчи йилларида босилиб чиққан. Уларни ўқувчилар қизғин кутиб олганлиги учун ҳам сайланмага киритилди.
-
-
Ҳалокат ёқасида
Ш.Хуррамов,Китоб барча умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари академик лицей ўқувчиларига университет талабаларига ўқитувчиларига ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
Makorim Ul-Axloq
Xondamir G`iyosiddin,G‘iyosiddin Xondamiming «Makorim ul-axloq» («Olijanob xulqlar») asari buyuk o ‘zbek shoiri va mutafakkiri, davlat va jamoat arbobi Alisher Navoiyning hayoti, adabiy, ilmiy va ijtimoiysiyosiy faoliyati to‘g‘risidagi qimmatli manba hisoblanadi. Asaming qo‘lingizdagi tarjimasi afg‘onistonlik navoiyshunos Abdulg‘affor Bayoniy tomonidan 1981-yili Kobulda bosmadan nashri asosida amalga oshirilgan.
-
Довондаги туйғулар
Худойназаров Абдуназар,Ҳар бир қалбнинг ўз навоси бор деганларидаек,қўлингизданги ушбу тўплам ҳам Сурхондарё воҳасида яшаб ижод этаётган истеъдодли бир қаламкашнинг дил изҳорларидир.
-
Бировнинг бахти
Жовли Хушбоқ,Тўпламдаги ҳикоялар образлар хулқ атворини воқеа-ҳодисалар моҳиятига боғлаб очиб берилган,Публицистик тадқиқотига эса эркаклар ҳаёти билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар ўрин олган.Истара ҳангомаларида қаҳрамонларнинг тақдири,ўй-фикрлари кўнгилга яқинлиги билан ҳамроҳимизга айланади.
-
Сурхондарёнинг ўсимликлар дунёси
Ш.Хуррамов,Китоб умумтаълим мактабларининг ўқувчилари касб-ҳунар коллежлари лецийлар ўқувчилари биология фани ўқитувчилари табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари қўриқхоналар ходимлари университетларнинг биология факультетлар ҳамда табиатга қизиқувчи барча кишиларга мўлжалланган.