-
Саробга алданганлар қисмати
Р.Жабборов,Мазкур китобда ана шундай юртдошларимизнинг надоматга тўла мактублари, уларнинг яқинлари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ўз аксини топган. Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Ватан - муқаддас, унинг ҳар қарич ерини кўз қорачиғидек асраш, тараққиёти, келажаги учун хизмат қилиш - барчамиз учун шараф. Аммо, билиб-билмай, саробга алданиб, хоинлар қутқусига учиб, Ватанга хиёнат қилган кимсалар охир-оқибат пушаймонга ботадилар.
-
Ikki qalb uchrashuvi
Javliyev J.,Ikki qalb uchrashuvi hikoyalari Javliyev Javlon qalamigi mansub bo`lib, barcha uchun sevimli asar hisoblanadi.
-
Sulton Jaloliddin Manguberdi I
Isaxonova Sh,Vatanimiz tarixining og'ir va musibatli -mo'g'il bosqini va istibdodi davri voqealarini yoritishga bag'ishlangan.
-
-
-
Икки буюк саркарда: Чингизхон ва Амир Темур
Иванин М.,Бир қарашда буюк саркардалар Чингизхон ҳамда Соҳибқирон Амир Темур эгаллаган ҳарбий санъатларни, уларнинг истилоларини ўрганишга бағишлангандек туюлувчи ушбу асарда...
-
-
-
-
Ифтихоримсан ватан
Ижод жамоат фонди,Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 21 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Ватан учун яшайлик» танловида юртимиз ижодкорлари ўзларининг энг сара ижодий ишлари билан фаол иштирок этишди. Ушбу тўпламдан танлов ғолибларининг ижод намуналари ўрин олган.
-
Шер йигит. Саргузашт-детектив роман (Иккинчи китоб)
Исмоилов Н.,Шунча вақт қўрқув, хавф-хатар исканжасида яшадим. Бир дақиқам бўлмадики. бирон нимадан хавфсирамаган бўлсам.
-
-
Ҳайрат лаҳзалари. Адабий мақолалар
Отабек Исмоилов,"Улуғ Навоийнинг ҳар бири бир жаҳон маъно, бир олам ҳис-туйғу ифода этилган байтларини такрор ва такрор ўқиб ҳар сафар кўнглимиз сурур ва ҳаяжон билан тўлади, ҳар сафар бу олмос сатрларнинг янги қирраларини кашф қиламиз, янги-янги маъно товланишларини кўриб ҳайратланамиз", деб ёзган эди Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов. Ушбу китобдан жой олган маълумотлар ҳам Алишер Навоий ва уни ўзига устоз деб билган Муҳаммад Ризо Огаҳий асарлари муталааси бахш этган чексиз завқу шавқ ва ҳайратлар маҳсулидир.
-
Ilk parvoz
Mahfuza Ibrohimova,Mahfuza tabiatni, hayvonlarni sevadi. O'z taassurotlari va tuyg'ularini havaskorlik qalami ila qog'ozga tushurishga intiladi. Bu ilk mashqlardagi yarador kabutar, bolalari uchun jonini fido qilgan it, hayvon urishtirishdan jabrlangan mushuk qismatlarining bolalik dunyosidagi ko'ngil xotiralariga aylanganiga
-
-
Yorug' yo'l
M.Imomova,"Birinchi kitobim" ruknida chop etilayotgan kitoblar yurtimiz adabiy hayotida muhim voqelikka aylanadi. Ayni shu hayirli amal tufayli o'nlab yosh qalamkashlarning to'plamlari keng o'quvchilar ommasiga yetib boradi va, tabiiyki, bugun o'z aks-sadosini berayotir.
-
-
Био библиографик кўрсаткич
Ҳамиджон Ҳамидий,Ушбу китобчада профессор Ҳамиджон Ҳомидийнинг ҳаёг йўли саналари, илмий ва илмий-оммабоп асарлари рўйхати жамланган.
-
Онамнинг уйи
Ҳамроев Ф.,Ижод аҳли ҳамиша соҳир туйғулар ошёни сари ошиқади. Кечинмалари, ўй-хаёлларини сатрларга жойлайди. Бу сатрлар инсон руҳиятини, кўнгил чашмаларини суғориб, ажиб бир хисларга чулғайди. Фаррух Ҳамроевнинг шеърларини ўқиганингизда сизни ҳам ўша туйғулар қамраб олади. Ушбу тўпламдаги шеърлар сизга манзур бўлишига умид қиламиз.
-
Гастарбайтер Мусабек. Воқеий саргузашт қисса
Н. Ҳошимов,Ҳалоллик инсон ҳаётининг муҳим мезонидир. Ҳалоллик бор жойда хайр, барака, тўкинлик, хотиржамлик ҳукм суради. Хиёнат, имонсизлик ва ишончсизлик эгаллагани ҳамоно, ҳамма ишлар ўлда-жўлда бўла бошлайди. Нопокликлар оқибатида хонадонлар хонавайрон бўлади, бундан нафақат инсоннинг ўзи ва оиласи, балки жамият ҳам катта зарар кўради. Бу тараққиёт ва фаровонлик омили эмасми? Таниқли ёзувчи Набижон Ҳошимовнинг мазкур асарида ҳам адолатнинг разолатдан, ҳалолнинг харомдан, покликнинг нопокликдан қанчалар устунлиги қаламга олинган.