-
-
ОХИРЗАМОН НИШОНАЛАРИ
Чингиз Айтматов,Чингиз Айтматовнинг энг яхши асарлари аллақачон янги жаҳон адабиёти классикасининг таркибий қисми бўлиб колди. Унинг китоблари услуби жиҳатидан ҳам, кўтарилган фалсафий масалаларга кўра ҳам бир-биридан фарқ қилади, шу билан бирга уларнинг умумий жиҳатлари ҳам бор. Шу боисдан муаллифнинг ҳар бир асарини орадан вақт ўтиши билан қайта-қайта ўқигинг келади ва ҳар гал янги ва янги жиҳатларини кашф этасан. Айтматов асарларининг китобхонни айрича ҳаяжонга соладиган таъсир кучи жамиятда пишиб етилган муаммолар ўртага ташланишидадир. Айтматов ижтимоий воқеа-ҳодисаларни кузатиш ва таҳлил қилишда ноёб истеъдодга эга донишманд файласуф, киши руҳиятининг нозик торларини черта оладиган сеҳргар санъаткордир. Ёзувчининг янги фалсафий романи - «Охирзамон нишоналари»ни ўкир экансиз, бу фикрнинг ҳақ эканлигига яна ва яна ишонч ҳосил қиласиз. Мураккаб дунёвий фожеаларни буюк қаламкашнинг сезгир қалби ҳатто башоратчи футуролог олимлардан ҳам олдин пайқайди. Роман фалсафа, фантастика ва сўз санъати маҳсули ўлароқ улкан санъаткорнинг мушоҳада қудратидан дунёга келгандир. Каловини топса қор ҳам ёнади деганларидек, нисбати тури танланса, уч таркибий қисмдан иборат ҳаётий жараёнда вақт ҳам, фазо ҳам, инсон ҳам яхлит бир ҳолатда намоён бўлади.
-
-
Osmon qaydan boshlanar 1-4-sinf
Tursunboy Adashboyev,Darhaqiqat , shoir she'rlarida bolalarga xos samimiyat
-
Электр стулдаги телба
Д.Аввалбоева,Ёвузлик нечоғли жирканч кўринишда бизга ўз бўй-бастини кўрсатмасин биз ҳамиша нафосат ва гўзалликка уйғун эзгуликка интилишимиз инсонийлик даражамизни намоён этади
-
-
Эрта қайтган турналар
Ч.Айтматов,«Туркий дунё Алишер Навоийдан қарийб 500 йил кейин адабиёт чўққисига Чингиз Айтматовни олиб чиқди», - деган фикрни бугун бирор бир адабиёт ихлосманди инкор этмайди. Асарлари дунёнинг 180 тилига таржима қилинган ва турли миллат вакилларини инсонни улуғлашга чорловчи қадриятлар атрофида бирлаш тирган ёзувчи ижодига китобхон халқи қайта ва қайта мурожаат қилаверади.
-
Абдулланома
Ҳофиз Таниш ал-Бухорий.,Ҳофиз Таниш Бухорийнинг «Абдулланома» («Шарафномайи шоҳий)» асари Ўрта Осиё халқларининг XVI асрдаги ижтимоий-сиёсий ҳаётини ўрганишда катта ўрин тутади ва фактик материал ларга бой лиги, тарихий воқеаларни атрофлича ёритиш билан ўша даврнинг бошқа тарихий асарларидан тамоман ажралиб туради. Шунинг учун ҳам бу асар қўпдан буен олимлар диққатини ўзига жалб қилиб келмокда.
-
Абдулланома "Шрафномайи шоҳий"
С.Мирзаев,Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё тарихшунослигининг муьтабар манбаларидан бири, йирик муаррих ва нозиктаъб шоир Ҳофиз Таниш ал-Бухорий қаламига мансуб «Абдулланома» ("Шарафномайи шоҳий") асари асримиз 50- йилларида марҳум шарқшунос таржимон Содиқ Мирзаев ва шарқшуносларнииг залворли меҳнати эвазмга халққа таништира бошланган эди.
-
-
Сайланма (Шеърлар)
Усмон Азим,Таниқли шоир Усмон Азнмнинг бу китобига унинг сара шеърлари жамланди. Бу тўпламда шоир ижодига хос бўлган асосий мавзу - Дунёни ва Инсоннн мукаммал кўриш орзусида яшаган шахс армони бутун кўлами, қарама-қаршиликлари, фожиаю қувончи, ҳасрату умидлари билан гавдаланади. Шоир Дунёни самимий ёзади. Шоир шеъри айланган Дунё китобхон ҳис қилиб турган дунёнинг суратига жуда яқин ва шу билан бирга аллақандайҳ нурланган, кўнгилга ва руҳга мадад бергувчидир.
-
-
-
Сокин ҳайқириқ
Турсун Али,Таниқли шоир Турсун Али юрагида икки улкан дард бор: бири — Болалик соғинчи, иккинчиси — минг йиллардан бери чўғи сўнмаган ва сўнмайдиган Муҳаббат. Шоир табиатга ҳам, нарса ва ҳодисаларга хам, ҳатто ўз ботинотига хам қўшалок туйғу харир пардасидан боқади. Ҳаммада соддалик ва самимийликни кўриш истаги, хар бир қалбга ўртаниш ва ишқ тилаги ҳам шундан. Ҳаммаси учун ўзига хос шеърий шакллар ахтаради. Хуллас, шоирнинг янги китоби ҳукмингизга ҳавола!
-
Жоду
Усман Азим,Таниқли шоир Усмон Азим кейинги йилларда адабитнинг бошқа жанирларида ҳам ижод қилди .
-
-
Qirq bolaga qirq savol
Miaziz A`zam,Ushbu to`plam barcha yoshdagi kitobxonlarga manzur bo`ladi degan umiddamiz