-
-
Siyosiy,
-
-
-
Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт
М.Мусаев,Мазкур рисолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси» китобининг «Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш» бешинчи йўналиши доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар замирида Конституция ва қонунларимиз талабларини сўзсиз бажариш, «Инсон қадри учун» деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш, инсон ва унинг бахт-саодатига хизмат қилиш, халқ манфаатлари ҳақида ғамхўрлик қилиш инсонпарварликнинг асосий мезонига айланиб бораётганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёритилган.
-
Эркин ва фаровон ҳаёт қурилишининг ғоявий-мафкуравий масалалари
С.Мамашокиров, Ш.Тоғаев,Рисолада миллий ғоя ва мафкуранинг давлат ҳамда жамият қурилишига доир мазмунини тизимлаштириш, мафкурани халқчиллаштириш вазифалари жамиятни демократлаштириш ҳамда модернизациялаш жараёнлари билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилинган.
-
Ҳалокат тузоғи
Мелиқўзиев Жаҳонгир,Рисолада миллий маънавиятимизга,мустақиллигимизга ягона таҳдид сифатида намоён булаётган сохта салафийлик мафкураси ва унга асосланган ҳаракатнинг ғайриисломий ҳамда экстремистик моҳияти очиб 6ерилган . Хусусан, унда «салафийлик» тушунчасининг мазмун-моҳияти сохта салафийликнинг тарихийбосқичлари, унинг ғоявий ақидавий асослари ҳақида маълумотлар келтирилган.
-
Байрамларимиз
Султонмурд Олим,Китобда миллий қадриятларимиз таҳлилига бағишланган кўплаб рисола ва мақолалар ўрин олган.