Дунё қитъалари табиий географияси
Kitob mualliflari
Н. В. АЛЕКСАНДРОВСКАЯ,
Р. А. ЕРАМОВ,
Г. М. ИГНАТЬЕВ,
Кўпгина университетларимизда бир қанча йиллардан бери географ студентларга қитъалар табиий географиясидан лекциялар ўқиб келинади. Бироқ яқин вақтгача бу курс бўйича студентлар қўлида дарслик йўқ эди. Кўпдан-кўп ўқув қўлланмалари ҳажми катта бўлишига қарамасдан, программанинг барча бўлимларини қамраб ололмаган. Қўллан- малардан баъзи бирлари эскириб қолган. Москва университети чет мамлакатлар табний географияси кафедрасининг коллективи ўқув адабиё тидаги ана шу камчиликни тузатиш ниятида қўлингиздаги китобни эътиборингизга тақдим этади.
Университет курсининг программасига мувофиқ, ҳар бир материкнинг табиати дастлаб компонентлар бўйича анализ қилинади ва асосий зонал қонуниятлари ҳамда уларнинг маҳаллий кўринишлари ажратиб кўрсатилади, сўнгра ишлаб чиқариш процессида табиий ландшафтларда рўй берган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда табиий теографик ўлкалар зонал-регионал аспектда муфассал таърифланади. СССР табний географияси учун ўқув плацида мустақил курс мавжуд бўлганлигидан бу дарсликда муфассал қараб чиқилмайди. Бироқ «Кириш» бобила ва Евросиёнинг умумий обзорида (районлаштиришнинг ягона сеткаси) СССР нинг территорияси, албатта, ҳисобга олинади. СССР табиий географияси курсини материклар табиий географияси курсининг давоми дейиш мумкин. Бунда курснинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади ва мукаммалроқ баён этилади. Материклар табиий географияси курси университетлар география факультетларининг ўқув планларига кўра, ўз навбатида, умумий ер билими курсининг чуқурроқ баён этиладиган мантиқий давоми ва «ёрдамчи» географик курслар (геоморфоло гия, метеорология, гидрология ва бошқаларнинг) синтезидир.
| Fan yoʻnalishi: |
| Tabiiy fanlar |
|
| UDK |
|
| Kitob nashriyoti nomi: |
ЎҚИТУВЧИ |
| Kitob nashr qilingan shahar:
|
|
| ISBN: |
|
| Kitob nashr qilingan yili: |
1967 Yil |
| Betlar Soni: |
560 |