ОХИРЗАМОН НИШОНАЛАРИ

Kitob mualliflari Чингиз Айтматов,

Чингиз Айтматовнинг энг яхши асарлари аллақачон янги жаҳон адабиёти классикасининг таркибий қисми бўлиб колди. Унинг китоблари услуби жиҳатидан ҳам, кўтарилган фалсафий масалаларга кўра ҳам бир-биридан фарқ қилади, шу билан бирга уларнинг умумий жиҳатлари ҳам бор. Шу боисдан муаллифнинг ҳар бир асарини орадан вақт ўтиши билан қайта-қайта ўқигинг келади ва ҳар гал янги ва янги жиҳатларини кашф этасан. Айтматов асарларининг китобхонни айрича ҳаяжонга соладиган таъсир кучи жамиятда пишиб етилган муаммолар ўртага ташланишидадир. Айтматов ижтимоий воқеа-ҳодисаларни кузатиш ва таҳлил қилишда ноёб истеъдодга эга донишманд файласуф, киши руҳиятининг нозик торларини черта оладиган сеҳргар санъаткордир. Ёзувчининг янги фалсафий романи - «Охирзамон нишоналари»ни ўкир экансиз, бу фикрнинг ҳақ эканлигига яна ва яна ишонч ҳосил қиласиз. Мураккаб дунёвий фожеаларни буюк қаламкашнинг сезгир қалби ҳатто башоратчи футуролог олимлардан ҳам олдин пайқайди. Роман фалсафа, фантастика ва сўз санъати маҳсули ўлароқ улкан санъаткорнинг мушоҳада қудратидан дунёга келгандир. Каловини топса қор ҳам ёнади деганларидек, нисбати тури танланса, уч таркибий қисмдан иборат ҳаётий жараёнда вақт ҳам, фазо ҳам, инсон ҳам яхлит бир ҳолатда намоён бўлади.

Fan yoʻnalishi: | Badiiy |
UDK
Kitob nashriyoti nomi: Тошкент Ёшлар нашриёти
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: ISBN 978-9943-06-096-8
Kitob nashr qilingan yili: 2007 Yil
Betlar Soni: 292
Kitob tashqi havolasi (to‘liq matni): Yuklab olish
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Turi: Badiiy
Tili: O‘zbekcha
Kitob yozuvi: Kiril
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH